12 June 2011
12:40 - Қирғизистон элчихонаси олдидаги пикетдан ягона расм
Қирғизистонда ҳукумат ёрдамида маҳаллий фашистлар тарафидан ўзбекларнинг қирғин қилинганининг бир йиллиги муносабати билан “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллардан иборат бир гуруҳ бу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида пикет ўтказиб, элчихона вакилига қирғиз фашизмини тўхтатишни талаб қилувчи баёнотлар топширганини 10 июнь хабарларимизда билдиргандик.

Мамалакатимиз чегараларидан бир неча километр нарида ўзбеклар тикриклайин ёқилиб, ўзбек аёллари зўрланиб ва сўйилиб турган дамларда 30 миллионлик ўзбек миллати ва Ўзбекистон раҳбарияти бунга қарши амалий ҳаракат қилмаганини қўйиб туринг, ҳатто ҳеч қандай овоз чиқармагани ўзбек миллати миллат деб аталишга ҳам арзимайдиган аҳволга тушганини кўрсатгичидир. Воқеаларнинг бир йиллиги муносабати билан “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари Қирғизистон элсихонаси олдида митинг эмас, бор-йўғи 50 кишилик норозилик пикети ўтказмоқчи бўлганлари ҳам қирғиз фашизмининг ҳимоясида турган Ўзбекистон раҳбарларини жунбишга келтирди. Ўзбеклигини ҳам аллақачон унутиб бўлган миршабларимиз ҳаракатга тушди. Пикет ташкилотчилари ҳарқандай кўчага чиқиш керак бўлган ҳар қандай усул билан тўхтатилиши, ҳатто шафқатсизларча бостирилиши, вилоятдан келадиганлар қамалиши ҳақида огоҳлантирилдилар.

Бундай шароитда, ўзбек миллатини яна ҳам кўпроқ қўрқувга солишдан чекиниб, пикетни режалаштирилгандан ҳам кичиккроқ шаклда ўтказишга қарор қилинди ва шундай бўлди ҳам.

Ўзбек халқининг тарихида пикет қатнашчиларнинг мардлиги ва ўзбек халқининг қўрқоқлигини тимсоли сифатида қоладиган бу воқеанинг биттагина расми бизга эндигина етиб келди. Шу расмни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Расмни каттайтириш учун курсор билан босинг.