12 June 2011
06:51 -
НRW ваколатхонасининг ёпилиши — ҳуқуқ ҳимоячилари истеҳкомининг вайрон қилинишидир (“Эзгулик” жамиятининг баёноти, 10.06.2011)
Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича нуфузли Нuman Rights Watch халқаро ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасини ёпиш ҳақидаги қарори инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи жамиятларга берилган жиддий зарба ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари истеҳкомларидан бирининг вайрон қилинишидир. Айни пайтда мамлакат расмийлари томонидан огоҳлантирувчи қўнғироқ сифатида янграган бу садо инсон ҳуқуқлари масаласини яна жиддий хавотир остида қолдирди.
Ўзбекистон Олий суди судьяси Холов раислигида ўтган қисқагина маҳкамада Нuman Rights Watchнинг ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум қилингани, яъни иш адовкат Сергей Майоров ҳамда ташкилот вакилларининг иштирокисиз кўрилиши сиёсий аҳамиятга молик воқеадир. Ташкилот вакили Рэйчел Дэнбер таъкидидек, Тошкент маҳкамасининг қарори ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳаракатдан тўхтата олмайди.