10 June 2011
21:05 - Пикетчилар ҳали ҳам миршабхонада
Қирғизистон элчихонаси олдида пикет қилган “Бирлик” ва “Эзгулик” фаоллари ҳали ҳам Мирзо Улуғбек туман миршабхонасида ушлаб турилибди. Бир соат аввал миршаблар уларга миршабхона ошхонасида овқатланишга рухсат беришган. Васила Иноятнинг фикрича, пикетчилар қўйиб юборилса, улар яна Қирғизистон элчихонаси олдига бориб, намойишни давом эттиришади, деган қўрқув ичида миршаблар уларни қўйиб юборишмаяпти.

Асосан тошкентликлардан иборат пикетчиларнинг ҳар бирини ўзлари яшайдиган туман мирашхоналарига тақсимлаб бериб, уларнинг ҳар бир қадамини назорат қилишмоқчи, деган фикр ҳам йўқ эмас.