08 June 2011
04:18 -
Тошкентда яна бир судья ҳибсга олинган
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Дониёр Пўлатов судьяларнинг кундалик юмушларини адо этаётган, яъни кичик миқдорда пора олаётган пайтида МХХ органи томонидан ҳибсга олинибди. Ўзбекистон судлов тизимида ажабланарли ҳол бўлмаган бу ҳолат жамоатчиликнинг эътиборини ортиқча тортаётгани йўқ. Етарли судьялик тажрибасига эга бўлмаган 25 яшар бу йигит жазо муддатини ўтаб қайтгач, ё адвокатлик, ё нотариал фаолият билан шуғулланса керак. Боиси ҳозирги адвокатларнинг қарийб 10 дан 9 таси худди шу каби қисматни бошдан кечирган.
“Озодлик” радиоси тарқатган бу хабарда судьянинг 200 АҚШ доллари, яъни ўзининг бир ойлик маошига тенг миқдорда пора олгани айтилади. Қозини оқлаш ниятимиз йўқ, аммо судлов тизимидаги порахўрликнинг ортиб боришининг ижтимоий сабабларидан бири сифатида бу касб эгаларининг маошига қора қозон қайнамаслиги ҳам кўрсатиш лозим. Аксинча, судья 200 АҚШ доллари учун ўзининг нафақат профессионал каръерасини, балки тақдирини хавф остида қолдирармиди, дейди мухбиримиз.