07 June 2011
02:13 -
Суриядаги намойишлар фуқаролар урушига айланмоқда
Сўнгги ойларда бу мамлакатнинг хавфсизлик хизматига оид кучлар тарафидан диктатор-президент Башар Асадга қарши чиқаётган намойишчилардан юзлаб кишини ўлдирилди. Аммо, кўринишидан, халқда қўрқув йўқ. Норозилик чиқишлари давом этмоқда.
Кеча мамлакатнинг шимолий-ғарбидаги Жиср ал-Шуҳордаги намойишчилар билан хавфсизлик кучларнинг қарама-қаршилиги натижасида, турли манбаларга кўра, 35 га яқин одам ҳалок бўлганини хабар қилгандик. Reuters агентлиги бугун ҳам қарама-қаршилик давом этганини айтар экан, ҳукумат расмийларига асосланиб, хавфсизлик хизмати ходимларидан тахминан 80 киши пистирмага туширилгани ва ўлдирилганини урғулайди. Жангда иштирок этган жангариларнинг сони бир неча юз эканлиги айтилган, аммо уларнинг талафоти ҳақида маълумот берилмаган.
Отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган ҳукумат жангарилар қўлига ўтиб қолган минтақа озод қилинганини, энди бошқа жойларни жангарилардан тозалаш кетаётганини гапирса ҳам, Суриядаги воқеалар феълан фуқаролар урушига айланб боаётганини энди яширолмайди.