06 June 2011
04:18 -
Алишер Юсуфжон ўғли: БиБиСи цензорлари Каримов ва Салай Мадаминов!
Дадам Юсуф Жума БиБиСи радиосига берган суҳбатида “Менга ҳар қандай тош отсинлар, лаънатласинлар, ҳақорат қилсинлар, туҳмат қилсинлар мен унга парво ҳам қилмайман, Судга ҳам бермайман”, деб айтганди. Биз БиБиСидагилар ёзиб олган суҳбатнинг Юсуф Жумаевга тегишли бўлган жойларни қисқартиришига парво қилмадик. Лекин Ўзбекистон ва халққа алоқадор жойлар олиб ташланар экан сукут сақлай олмаймиз. Ўзбекистон ва халқнинг кечаси, бугуни ва эртаси ҳақида, Ватан ва эл қисмати, юз берган ва юз бераётган фожеалар ҳақида айтилган гаплар юз фоиз олиб ташланган.
Нега?!
Бу Ислом Каримов ва Салай Мадаминов номлари билан боғлиқ бўлгани учун олиб ташланган.
Биз Ислом Каримов ва Салай Мадаминовлар билан ҳам тенглашиб тубанлашиб ўтирмасдик. Бироқ бу ердаги гап (Салай Мадаминов ва Ислом Каримов ҳам Юсуф Расулдан баланд эмас) бу иккаласининг фаолияти халқ ва Ватан бошига чексиз мусибатлар солгани ва солажаги ҳақда кетаяпди.
Ўзбекистон мустақилми?!
Ўзбекистоннинг кечаги, бугунги ва эртанги душманлари кимлар?!
Халқни қандай фожеалар кутмоқда, Қандоқ қилса халқ ёруғликка чиқади?!
Нега буюк Одил Ёқуб армон билан дунёдан қон йиғлаб ўтди?!
Нега Акромийлар ҳаракатининг Акром Йўлдошевдан кейинги рахбари Расул Тожиҳалилов - бегуноҳ инсон қамоқда ётибди?!
Нега Самарқанднинг собиқ ҳокими (ҳоким вазифасини бажарувчи) Баҳромов Аъзамхон - халқ ҳурматига сазовор бўлгани учун Жаслиқда ётибди?!
Нега Бухоро вилоят ҳокими Самоиддин Ҳусенов 15 йилдан буён тахтда?!
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва мухолифат нимага қодир?
Балиқчилармиз деб беш ўнта ахмоқ
Туздилар бир фирқа битта итифоқ.
Халқни боқамиз деб кит гўшти билан
Поёнсиз саҳрога ташлашган қармоқ. (ЮЖ)
Ислом Каримов ва Салай Мадаминовлар халққа қандай фожеалар тайёрламоқда?! Мана шундай мавзуларни қамраб олган Юсуф Жума сўзлари олиб ташланган. Нега?!
Ягона мақсад - Ислом Каримов ва Салай Мадаминовларни "хафа қилмаслик"!
Афсуски, БиБиСи ва Озодлик радиосининг ўзбек бўлимларининг кўпгина ходимлари бу икки кимса чизиғидан чиқолмайди.
Ҳурматли БиБиСи ходимлари, шубҳа йўқки, Сизлар Вақт масаласини рўкач қиласизлар. Юсуф Жума озод бўлгандан буён бир марта суҳбат бераяпсиз. Кўпгина ҳамсуҳбатларингиздай у катакчадан туриб сайраётгани йўқ. Каримовнинг ўлим лагеридан чиқиб келаябди. Руснинг Юсуф Жумадай шоири шундай жойдан чиқиб келса рус журналистлари қандай муносабатда бўларди?! Немисники бўлсачи?! Ингилизники бўлсачи?! Улар ҳар сўзини ёзиб олмасдими?! Ҳар бир сўзини дунёга дастак этмасмиди?!
Наҳотки ўзбек шоир бўлиш шу қадар бахтсизлик бўлса?! Ўзбекнинг зиёлилари, пешволари шулар бўлса ўзи нима бўларди?! Ўзбеклигидан ор қилмай, ғурурлансинми?!
Эй Ватанфуруш Ватанпарварлар!
Эй Ватанпуруш халқпарварлар!
Уялмайсизларми?!
Эй, Ислом Каримов ва Салай Мадаминов чизиғида юрадиган ходимлар! Ватан ва халқдан уларни баланд билган журналистлар!
Сизлардан, илтимос, БиБиСи ва Озодликдан истеъфо бериб, Ўзбекистонга бориб Ислом Каримов билан ишланглар, ё Ўзбекистон халқ ҳаракатига бориб, Ўзбекистоннинг “Бирлик”дай ҳақиқий халқ ҳаракатини Диктаторга сотган Салай Мадаминов билан халқни навбатдаги қирғинга етакланг. Ўрнинггизга холис, ўзбекистонлик бўлмаган журналистлар ишласин. Илтимос билан кетмасангиз, афсуски, сизга қарши курашишга мажбурмиз. Ватан ва халққа қилинган хиёнатга қарши курашмаслик Ватан ва халққа хиёнатдир.