01 June 2011
18:26 -
АҚШнинг яна бир фазовий шаттл кемаси ҳаётини битирди
16 май куни учирилган Endeavour шаттл кемаси Халқаро Фазовий Станиция билан туташган эди. Икки ҳафта ўша станция билан бирга бўлган моки бугун ерга қайтди. Ҳаётида 25 марта фазога учган Endeavour шу билан нафақага, тўғрироғи, биронта кўргазманинг доимий экспонатига айланади.
Аввал ҳам билдирганимиздек, АҚШ эскириб қолган бу авлод шаттларини ишлатишни аста-секин тўхтатмоқда. Янги авлод кемалари тайёр бўлгунча, америкаликлар ҳам русларнинг алмисоқдан қолган “Союз” кемаларидан фойдаланиб туришади. Бу кемалар Халқаро Фазовий Станциянинг ишлаб туриши ва у билан алоқа қилиб туриш учун жуда муҳимдир.