01 June 2011
07:05 -
АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг ўринбосари Сюзан Эллиот Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Кеча куннинг биринчи ярмида ўтган учрашувда сиёсий ҳуқуқларнинг устивор аҳамият касб этаётганини “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтишга уриниши жараёни мисолида таъкидлаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов мамлакатда сиёсий муҳит ўзгармаса, инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлигича қолаверишини урғулади. Бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниев инсон ҳуқуқлари вазиятига доир қатор чизгилар берган бўлса, фарғоналик Аҳмаджон Мадумаров диний эркинликлар масаласида гапирди. “Бирлик” Партиясининг Хоразмдаги етакчиси, айни пайтда, Инсон ҳуқуқлари “Нажот" жамияти раиси Ҳайитбой Ёқубов эса миграция муаммосига тўхталди.
Давлат Департаментининг мулозими ўз ҳукумати инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни ҳеч қачон кун тартибидан чиқармаслигини, ҳуқуқ ҳимоячилари доим қўллаб-қувватланишини ва бугунги учрашувда кўтарилган масалалар ўзи учун фойдали бўлганини гапирди.