30 May 2011
19:20 -
“UCell” ўз дилерига “Chevrolet Captiva” топширилди
Европанинг етакчи телекоммуникация компанияларидан бири “ТeliaSonera”нинг Ўзбекистондаги шуъба корхонаси, аъло фаолияти ва компаниянинг 8 миллионингчи абонентини рўйхатга олганлиги учун ўз дилерига “Chevrolet Captiva” автомашинасини совға қилди.
Зафар Мухитдинов, “Ucell”нинг Андижон вилоятидаги дилери, яхши натижалар кўрсатди ва компаниянинг 8 миллионинчи абонентини рўйхатга олди. Айнан шунинг учун у “Ucell” томонидан “Chevrolet Captiva” автомашинаси билан тақдирланди.
“Мен UCell компаниясига фаолиятимни ижобий баҳолаганлиги ва доимий қўллаб-қувватлаши учун чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.” – деди Зафар Мухитдинов. “Компания тез суръатлар билан ўсиб келмоқда ва мен бунга ўз ҳиссамни қўшганлигимдан хурсандман.” Маълумки, дилерларни рағбатлантириш дастури асосида компания ҳар миллионингчи абонентни улаган дилерга автомашина совға қилади.
Масалан, Сурхандарёлик “UCell” дилери Ибодулло Рахмонов компаниянинг 7 миллионинчи абонентини рўйхатга олган ва айнан шунинг учун у ҳам “UCell” томонидан «Chevrolet Captiva» автомашинаси билан тақдирланган эди. Дилерлар “UCell”нинг ҳамкорларидир. Улар кичик ва ўрта бизнес вакиллари бўлиб, компания билан ишлаш орқали ўз бизнесларини юритадилар.
Улар мижозлар билан ишлайдилар, янги абонентларни улайдилар, компаниянинг хизматлари ҳақида ахборот берадилар ва таклиф қиладилар. Бунинг натижасида барқарор даромадга эгадирлар. Бугунги кунда 2000 мингдан ортиқ дилерлар мамлакат бўйлаб, “UCell” билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Диларларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш “UCell” учун катта аҳамиятга эга.
Молиявий бонус ва мукофотлардан ташқари, уларга бошқа тадбирлар ташкил қилинади. Масалан, 2010-йил декабр ойида 100 дилер Дубай, ОАВ курортига олиб борилди. Барча харажатларни “UCell” компанияси ўз зиммасига олди. // infocom.uz