30 May 2011
02:09 -
"Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри”нинг русча хабарга кўра, А320 учоқларимиз еттида бўлибди
Аввалги ахабарларимидан бирида “Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри” ширкатининг А320 русмли йўлoвчи лaйнeрлари сони 6 та бўлганини билдиргандик. Энди уларнинг сони 7 та бўлибди, йил охиригача 10 та бўлар экан. 30 миллионлик аҳолиси бўлган Ўзбекистон учун 5-10 та учоқ сотиб олишнинг ўзи хабар бўлса ҳам, улардан биттасининг Тошкентга етиб келиши хабарчиликка ҳам арзимайдиган воқеа.
Аммо, бу хабарни “Ўзбeкистoн ҳaвo йўллaри” ширкатининг сайтидан олишимизнинг бундан ҳам муҳим тарафи бор. Мамлакатимизнинг ҳар ерида бўлгани каби, бу сайт ҳам ўзбек тилини очиқча иккинчи даражага тушириб қўйган. Сайтнинг энг тўлиқ саҳифаси русча саҳифадир. А320 учоқларидан бирининг Тошкентга етиб келгани ҳақидаги хабар ҳам айнан русча саҳифада бор, ўзбекчада йўқ.