29 May 2011
04:37 - Афғонистонда яна террор: маҳаллий террористлар ўз мусулмонларини ўлдиришдан бошқа нарсага қодир эмаслар. Ўзбекларнинг ҳам келажаги шуми?
Мамлакат шимолида бир нечта ўлимчи-террорист ўзини портлатиши натижасида етти киши ҳалок бўлди, дейилади ББСнинг хабарида. Ҳалок бўлганларда бири генерал Довуд Довуд Афғонистон шимолидаги полиция кучларининг қўмондони, бошқа бири Таҳор вилояти полициясининг бошлиғи экан. Ўлганлар ичида чет элликлар ҳам борлиги айтилсада, уларнинг кимлиги очиқланмаган.

Немисларнинг Deutsche Welle нашри хабарига кўра, ўша портлашда Германиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Маркус Кнайп (Markus Kneip) ярадор бўлган, икки немис аскари ҳалок бўлган.

Портлашлар учун маъсулиятни Толибон жангарилари ўз елкаларига олишибди. Улар, ҳарҳолда, Осама бин Ладеннинг америкаликлар тарафидан ўлдирилгани учун қасд олиб, ўз мусулмонларини у дунёга жўнатишган. Ўлимчи-террористлар жаннатга тушишларига ишониб, бу ишга қўл урганлари ҳам ўз-ўзидан маълум. Аммо, қарорни Оллоҳ беради.

Покистонда ҳам айнан шундай портлашлар давом этмоқда. Бугун ва аввалги кун уюштирилган портлашлада 30 дан кўп одам ҳалок бўлган. Оғир ярадорлар ҳам кўп. Демак, ўлганлар сони ҳали ортади.

Дарвоқе, яқинда тузилган Ўзбекистон халқ ҳаракатининг асосини ташкил қилувчи акромийлар ичида тезроқ жаннатга тушиш ниятида ўзини портлатишга тайёрлар кўп. Уларнинг гўёки зўравонсизликсиз қаршилик кўрсатиш шиорига биронта ақли расо одам ишонмайди. “Бирлик” мустақиллик учун кураш олиб бораётганда писиб ўтирган бу одамлар энди қон тўкишга ҳам тайёр бўлиб қолишибди.