28 May 2011
07:40 - Қирғизистонда 10 июнь - 2010 йил июнидаги фожеавий ҳодислар қурбонларини умумхалқ хотирлаш куни деб эълон қилинди
Бу мамлакатнинг ҳукумати шундай қарор чиқаргани, Қирғизистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги “Кабар” тарафидан кеча кечқурун тарқатилган.

Ҳукумат раҳбари Алмазбек Атамбаев ўқиб эшиттирган қарорга кўра, ўша куни ҳамма маъмурий биноларда, чет эллардаги Қирғизистон элчилиги ва ваколатхоналарида давлат байроқлари қисман туширилади. Ҳамма даражадаги ҳокимликларга ўтган йилги воқеалар қурбонларини хотирлаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар ўтказиш хусусида кўрсатма берилибди.

Бир фуқаро бошқасини миллати туфайли ҳақорат қилса, ҳеч ким бунга эътибор бермасдан ўтмаслиги лозиб, деган Бош вазир, агар жанубда 2010 йил ёз воқеалари такрорланса, Қирғизистоннинг бутунлиги хавф остида қолишини ҳам таъкидлаган.

Қирғиз ҳукумати ўзбекларни қирғин қилиш қайтарилса, бу сафар Ўзбекистон ўзбеклари томоша қилиш билан чегараланмаслигини тушунаётгани яхши, дейди мухбиримиз. Уларни эҳтиётроқ бўлишга мажбур қилаётган факторлар ичида “Бирлик” Партиясининг баёнотлари ҳам борлиги, шубҳасиз. Аммо, ҳозир қуруқ гаплар билан иш битмайди. Келажакда қирғин қайтарилмаслиги учун замин яратадиган механизмлар яратиш лозим. Биринчидан, мамлакат президенти, парламент ва ҳукумат қирғиз фашизми ва ўзбеклар қатлиомини қоралаши лозим. Иккинчидан, ўзбеклар мухторияти масаласи кун тартибига чиқарилиши керак.