26 May 2011
04:43 - Кеча Хитой элчиси, бугун Россия элчиси...
Бугун Россиянинг Тошкентдаги бош дипломати Владимир Тюрденев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига келибди. Кеча Хитой элчиси зиёрат қилган бу маскан Президент Ислом Каримнинг доимий назорати ва кўрсатмалари асосида ишлайдиган орган бўлгани учун ҳам элчининг ташрифи муҳим.

Учрашувда ҳамкорликнинг янги қирралари ҳақида гап кетибди. Ислом Каримнинг Кремлга сим қоққани-ю, ҳамкорликнинг келажаги муҳокама қилинибди. Рамий хабарларда шу каби умумий гаплардан бошқа нарса йўқ.