26 May 2011
02:52 -
Қирғизистон парламенти мамлакат жанубидаги қирғин бўйича тайёрланган ҳисоботларни кўришга бошлади
Парламентнинг бугунги мажлисида парламентнинг ўзи тайинлаган Комиссиянинг ҳисоботи эшитилди ва ўша воқеалар бўйича депутат Жилидзкан Жолдошова томонидан олинган фильм кўрилди. Қирғизистон оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарлардан кўриниб турибдики, ҳамма депутатлар қирғиз фашистларини оқлашга, воқеаларнинг сабабчиси қилиб аввалги президент Қурмонбек Бақиев одамларини ва ўзбек сепаратчиларини кўрсатишга интилишган.
Парламент Комиссиясининг хулосаларида ўзбекларга ҳокимият структураларида иш берилмагани ҳам тан олинган. Афтидан, парламент шу каби иккинчи даражали масалаларга урғу бериб, ҳатто, содда ўзбекларга ёқадиган қарорлар ҳам чиқариши мумкин. Лекин, қирғиз фашистлари тарафидан ўзбекларнинг қирғини қилиниши ва бу қирғин давлат структуралари ҳамда Вақтли ҳукумат тарафидан қўллаб-қувватлагани тан олиниб, келажакда бундай воқеалар қайтарилишининг олдини оладиган механизмалар яратилмаса, Қирғизистонда портлаш остонасидаги вазият сақланиб қолаверади.
Ўзбек миллати у воқеаларга ҳеч қачон кўз юммайди. Қирғизлар буни тушуниши ва ақл билан иш қилиши лозим.
Парламентда Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган. Ҳозирдан айтиш мумкинки, бу Комиссиянинг хулосалари парламент тарафидан рад этилади. Чунки, унда қирғиз фашизми мавжудлиги ва ўзбекларга нисбатан геноцид қилингани феълан тан олинган.