26 May 2011
02:05 - Норбой Холжигитовда саратон аломатлари бор
Оғир аҳволда Тошкентдаги 64/18-муассасага олиб келинган ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитовнинг ҳолати ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари эжамиятининг Жиззах вилояти бўлими хабар қилди. Унда таъкидланишича, Қаршидаги 61-колонияда жазо муддатини ўтаётган “Бирлик”чининг танасида пайдо бўлган тошмалар саратон хасталиги билан боғлиқ белгилар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Норбой аканинг рафиқаси Бўригул опа эрининг соғ-омон уйга қайтишига гумон қила бошлади. У барча ҳуқуқ ҳимоячилари-ю, жамоатчиликни турмуш ўртоғи тақдиридан огоҳ бўлишга чақирган.