25 May 2011
13:35 - Исроил Бош вазири АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади, араблар устига совуқ сув қуйди
Кеча бу мамлакат Конгрессининг палаталари – Сенат ва Вакиллар Уйининг қўшма мажлисида нутқ сўзлаган Исроил Бош вазири Бенжамин Натаняху арабларнинг устига совуқ сув қуйгандек бўлди. Нутқи бир неча марта оёққа туриб қарсак чалган Конгресс аъзолари томонида кесилган Натаняху тинчлик учун ўз юртларининг баъзи ҳудудларини қурбон қилишга тайёр бўлса ҳам, 1967 йилгача бўлган чегараларга қайтиш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкинмаслигини таъкидлади, Қуддус бўлинмасдан, бутунлигича Исроилнинг пойтахти бўлиб қолажагини урғулади.

Маълумки, яқинда президент Барак Обама АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини белгилашга бағишланган дастурий нутқида 1967 йил чегараларига қайтиш лозилигини гапирган ва жаҳон ахборот воситалари нутқнинг шу жойи муҳимлигини айтиб, шу ҳақда катта шов-шув кўтаришганди. Аммо “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари АҚШ президентнинг нутқида уч муҳим нуқта борлиги таъкидлаб, 1967 йил чегаралари ҳақидаги гапларни тилга ҳам олишмаган эди. Ваҳоланки, Обаманинг бу гапи арабларни бироз бироз хурсанд қилиб қўйиш учунгина айтилганини мутлақо кўпчилик тушунмади ёки ўзини тушунмасликка олди.

Воқеалар “Ҳаракат” тахмин қилгандек бўлди. Бир неч кундан кейин Обама ўз сўзларидан феълан қайтди ва ниҳоят кеча Исрои Бош вазири бу масалага нуқта қўйди.

Айтиш керакки, “Ҳаракат” агентлиги Араб баҳори деб номланган воқеаларга баҳо бериш масаласида ҳам ҳақли бўлиб чиқади. Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам айтилган фикримиз қуйидагича. Лидерлари ва струтураси йўқ мухолиф гуруҳлар тарафидан стихияли бошланган инқилобий воқеалар натижасида, шу пайтгача мутлоқо кўпчилиги Исроилни давлат сифатида тан олишни истмаётган араб давлатлари ниҳоят Исроилни тан олишади, Исроил ҳам Филистинни тан олади, аммо Қудуссиз тан олади. Яъни Қуддус бутунлигича Исроилда қолади.