24 May 2011
22:21 -
Қозоғистон пойтахтида бир ҳафтада иккинчи портлаш
Бугун Остонада Ички ишлар вазирлигининг Тергов изолятори олдида бир автомобиь портлатилди. Бир ҳафта олдин ҳам шу атрофда айнан шундай воқеа юз берган. Табиий, ҳамманинг ҳаёлига биринчи бўлиб келадиган фикр – булар террористик актдир. Аммо, иккинчи томондан, аввалги портлаш бўйича ҳеч ким маъсулиятни бўйнига олиб баёнот бермади. Террористларнинг мақсади - бировни ўлдиришдан ҳам кўпроқ, ўзларини танитиш, нима учун портлаш қилаётганларини билдириш ва кимларгадир қандай талаблар қўйиш бўларди. Бундай нарса бўлмади.
Бугун Қозоғистон ички ишлар вазири Калмухамбет Касимов ҳукуматнинг селектор-мажлисида автомобилнинг эгаси оддий оиладан эканлигини, бу портлаш теракт эмаслигини ишонч билан гапирди, дейилади Казинформнинг хабарида.
Лекин, бир ернинг ўзида, бунинг устига Тергов изолятори яқинида, икки марта тасодифий портлаш бўлишининг эҳтимоллиги жуда оз. Кимдир Қозоғистоннинг ҳам тинчлигини бузмоқчидек кўринади.