24 May 2011
04:35 -
Қозоғистон Афғонистонга тўрт нафар офицер юборади, холос
Аввалги хабарларимизнинг бирида Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Афғонистондаги Ғарб қўшинлари таркибида хизмат қилиш учун қозоқ аскарларини юбориш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлагани билдирилган эди. Бу қонун лойиҳаси ҳали парламентнинг юқори палатасида кўрилмаган.
Бугун бу мамлакт ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Аскар Абдрахмановга асосланиб хабар тарқатган Казинформга кўра, Қозоғистон Афғонистонга 4 нафар офицер юборишни режалаштирмоқда. Уларнинг 2 нафари ҳарбий аналитик, бири – эпидемиолог, тўртинчиси – фронт орқасида ташкиилий ишлар олиб борадиган мутахассис.
Кўриниб турибдики, қозоқ ҳарбийларининг НАТО қўшинлари таркибида Афғонистонга бориши – рамзий бир акциядан бошқа нарса эмас.