21 May 2011
13:10 -
Исмоил Дадажоннинг алжирашлари ва Абдураҳим Пўлатнинг шок терапияси услубли таҳлили (Тузатилган вариант)
Собиқ сафдошимиз Исмол Дадажонниг сайтимизга берган интервьюсидаги гапларини “алжираш” деб баҳолаш менга осон бўлмади, дейди Абдураҳим Пўлат. Ахир у “Бирлик”нинг шу аср бошларида қайтадан оёққа туришида катта роль ўйнаган одам. У партия раисининг ўринбосари. Демак, унинг алжирашлари партиянинг ҳам обрўсини тушириши мумкин. Аммо, масаланинг бошқа тарафи бор. Исмоил Дадажон, Толиб Ёқуб, Алибой Йўляхши, Ҳазратқул Худайберди ва уларга ўхшаш собиқ сафдошларимизнинг мисоли кўрсатмоқдаки, улар ўз вақтида “Бирлик”нинг кучи билан сиёсий саҳнага чиқишди, “Бирлик”дан айрилгач, тушган вазиятларини ҳазм қилишга кучлари етмади. Очиғини айтса, “Бирлик”дан четлангач ёки четлатилгач ақл-хушларини йўқотишди, алжирашга ўтишди.
Алоҳида уруғулаш керакки, дунёнинг ҳамма сиёсий ташкилотларида ички муаммолар, турли даражадаги раҳбарлар ўртасида қандайдир келишмовчиликлар, масалаларга турли ёндошишлар доим бўлган, бор ва бўлади. Етук партиялар бундай нарсаларни ташқарига олиб чиқиб ўтирмасдан, маданий йўллар билан ичкарида, яъни партия ичида ҳал қилишади. Нноҳақ экани аниқланган, хато қилган партия фаоллари ёки мардлик кўрсатиб, кечирим сўрашади ва фаолиятларини давом эттиришади ёки яна мардларча четга чиқиб кетишади. Ички муаммолар ўта принципиал бўлса, партиялар парчаланади.
Аммо, минг афсуски, ўзбек сиёсатчиларида, ҳокимиятдагиларида ҳам, мухолифатдагиларида ҳам ҳали муаммоларни ўзаро ҳал этиш маданияти йўқ, қолаверса, бунинг анъаналари ҳали яратилмади. Демак, номардларни шок терапияси усуллари билан “ўрнига ўтқазиб қўйиш” ҳозирча ягона йўлимиз.
Аслида, шу таҳлил билан чегаралансам ҳам бўларди. Лекин, бошқаларга дарс бўлсин дея, Исмоил Дадажоннинг баъзи алжирашларига тафсилотли жавоб бермоқчиман. Аввал, у алжирашлар билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлиида ўзингиз танишинг. Менинг таҳлилим ҳам ўша ерда.