19 May 2011
07:54 - НАТОнинг Марказий Осиёдаги қароргоҳи Остонадан Бишкекга кўчмоқчи
Кеча Қирғизистон парламенти – Жоғору Кенешнинг Халқаро алоқалар ва парламентлараро ҳамкорлик қўмитасида НАТОнинг Остонадаги қандайдир қароргоҳини Остонадан Бишкекга кўчириш масаласи кўрилди, дейилади 24.kg агентлигининг хабарида. Бунинг учун, учун дебди Қўмита раҳбари Қанибек Имоналиев, Қирғизистон мудофаа вазирлигининг НАТО билан биргаликда бажариладиган “Тинчлик учун ҳамкорлик” программаси хусусида НАТО Бош Котибига ёзилган хатини ратификация қилиш лозим.

Қўмита бу ҳужжатнинг ратификациясини маъқулловчи қарор қабул қилибди.

Демак, дейди мухбиримиз, хат парламентда ратификация қилинса НАТОнинг қандайдир қароргоҳи Бишкекга Остонадан кўчирилади. Аммо, хабардан қандай қароргоҳ ҳақида гапирилаётганини тушуниш қийин.