14 May 2011
12:07 -
Ёзувчи-ижодкорлар аттестация чиғириғидан ўтказилади
Ўзбекистон Ёзувчиларининг ижодий уюшмаси ўз таркибини тозалаш мақсадида атттестация ўтказишга қарор берибди. Эрта-индин бошланадиган бу амалиёт натижасида 6000 нафардан ортиқ уюшма аъзолари орасидан муносиблари сайлаб олинади ва Уюшмага аъзолик масаласи қайта кўрилади. Ҳозирга қадар режим идеологиясининг устунларидан бири бўлган бу ташкилотда Юсуф Жума, Мамадали Маҳмуд сингари тузум тузлуғига тупурган ижодкорлар номи бор. Уюшма раиси Бобур Алимовнинг махсус буйруғи асосида ўтказилаётган махсус чиғириқда Президент девони ҳамда ҳукумат вакиллари ҳам иштирок этиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси деб аталган ташкилотда 6 минг (!!!) аъзо борлигининг ўзи кулгили, дейди мухбиримиз. Иккита сўзни бир-бирига қофиялаб, ўзини шоир деб ҳисоблайдиганлар ҳисобига катта бўлиб кетган бу ташкилотни тозалаш кераклиги ўз-ўзидан маълум. Агар уни ҳозирги ҳукумат тозаламаса, вақти келиб миллатнинг ўзи тозалайди. Чунки, миллатга ҳиёнат қилиш бўйича рекорд ураётганлар ҳам шу ташкилот ичида кўп. Айнан улар ўзбек миллати тарихидаги биринчи халқ ҳаракати бўлмиш “Бирлик”ни Ислом Каримга сотиб, Ўзбекистоннинг бугунги ҳолга тушишига сабабчи бўлишган.
Тўғрисини айтса, бу Уюшмани тозалаб бўлмайди, уни бутунлай йўқотиш керак.