14 November 2006
04:00 -
23:30 - “Бирлик”нинг МК мажлисини ўтказишдаги ҳукуматнинг "ғамхўрлиги" ҳақида 23:00 - Рус сиёсатшуносларининг Ўзбекистонга ташланган десанти ҳақида 8:30 - Европа Иттифоқи Ўзбекистонни тиз чўктирди

23:30 - “Бирлик”нинг МК мажлисини ўтказишдаги ҳукуматнинг "ғамхўрлиги" ҳақида
"Бирлик" Партияси Марказий Кенгашининг куни кеча ўтказилган мажлиси муваффақият билан ўтгани, унда тегишли қарорларга келингани хақида хабар қилгандик. Бироқ мажлисни ташкил этишнинг ўзи бўлмаганини ҳам айтиб ўтиш керак. Партия фаолларининг бу сафар пойтахтга авваларига нисбатан осонроқ етиб келишига кучишлатар идораларнинг йўл қўйиб беришгани, тўғрироги, тўла босим қилишга журъат этишолмаганини ЕИнинг Брюсселдаги мажлисига боғлагандик. Шундай бўлса ҳам “унча-мунча” тазйиқлар бўлганини айтиб ўтиш лозим.
Ўтган йили икки марта ўғирлаб кетилган ва номаълум турмада сақланган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳолиқназар Ғаниевга бу сафар юмшоқроқ муомала қилишибди. Ўша куни унинг дарвозасининг ташқи тарафига турма панжараси каби расм чизиб кетилибди. Кекса сафдошимизнинг мухбиримизга таъкидлашича, ҳовли дарвозаси тахминан 2,3х3 метр ҳажмда бўлиб, оқ рангга бўялган. Унга 11 ноябрь куни кечаси осонликча кетмайдиган қора бўёқ орқали хафсала билан турма панжарасининг сурати солинган. Гўё, уни яна қамоқ кутаётгандай. Эрталаб буни кўрган қўшнилар орасида ваҳима кўтарилиб, қариндош-уруғлар тўпланишган. Ҳолиқназар ака билан боғлиқ нохуш ҳолатлардан юрак олдирган қариндошлар унинг "Бирлик"дан чиқиши, умуман, сиёсатни тарк этишини талаб қилишган. Мен мазкур ҳодиса ҳақида ҳукуқни муҳофаза қилиш идораларига ариза ёзиб, воқеанинг текширилишини талаб қилмоқчиман, дейди Ҳолиқназар ака.
Ўша куни бу воқеадан хабари бўлмасдан уларнинг уйига телефон қилган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ҳолиқназар аканинг аёли билан гаплашганини айтди. “Ташқаридан бу воқеа худди фильмдаги саргузашт каби кўриниши мумкин. Аммо у ерда яшаётганларни, айниқса кеннойимизни тўғри тушунишимиз керак, - дейди “Бирлик” лидери. – Мен қўлимдан келганча у мард аёлни кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдим. Бир вақтлар ўз ўйимда, баъзи сафдошларимизнинг уйларида бу каби нохушликлар бўлганини, аёлларимиз бизга қарши исён қилишганини айтиб бердим. Аммо бизни ҳам тушунинг, дедим. Биз бу йўлдан энди қайтолмаймиз. Қайтмаймиз ҳам. Шу сабабли аёлларимиздан бизни қўллаб қувватлашни сўраймиз. Бунинг устига ҳамма эҳтиёт чораларини кўрмоқдамиз, Ҳолиқназар акани ҳеч қачон якка қолдирмаймиз, дедим. Офарин дейиш керак кеннойимизга, мени тушунгадек бўлдилар”.
Қўқўнда ҳам баъзи ҳодисалар бўлди. "Бирлик"нинг Фарғонадаги раҳбарлари Адҳам Муҳиддинов ҳамда Ҳамдам Сулаймонлар милиция ходимлари томонидан тутиб қолинди. Пойлоқчиларни чалғитиш мақсадида 10 ноябрь куни тунги соат бир-иккиларда алоҳида-алоҳида йўлга чиққан Адҳам ва Ҳамдамлар вилоят чегарасидан ўтмаёқ қайтариб келинган. Ҳамдам Сулаймоннинг таъкидлашича, Адҳам Муҳиддинов 11 ноябрь куни эрталаб соат 9 дан 11 га қадар Қўқон шаҳар ИИБда ушлаб турилган. Ҳамдамнинг уйи олдида иккита милиция пункти ташкил килиниб, у уйидан чиқарилмаган.
МК аъзолари Дайнов Ташанов ва Зулфиқор Мирзолар 11 ноябрь куни Хамза тумани ИИБда паспорт назорати баҳонасида маълум муддат тутиб турилган. Партия Бош котиби Васила Иноятнинг уйига эса Собир Раҳимов туман ИИБдан "элчи"лар келиб, унга “бошлиқ сўраётгани” билан пўписа қилинган.
23:00 - Рус сиёсатшуносларининг Ўзбекистонга ташланган десанти ҳақида
Рус сайтларидан биридаРоссия президенти администрацияси бошқармаларидан бирининг раҳбари Модест Колеров бошчилигидаги бир гуруҳ рус сиёсатшунослари бугун Ўзбекистонга жўнаб кетганлари эълон қилинди. Бу гуруҳга Ислом Каримовнинг шахсий дўсти деб айтилган Россия стратегик тадқиқотлари институти директори Евгений Кожокин, Кремлга тобе сиёсатшунослар Андраник Мигранян, Валерий Третьяков ва Глеб Павловскийлар билан бирга 23 киши киргани билдирилган. Улар гўё Ўзбекистоннинг сиёсий келажаги, 2007 йил президент сайловидан кейин Ўзбекистон қайси сиёсий йўлдан кетиши каби масалаларни муҳокама қиладилар.
Мухбиримизнинг аниқлашича, Самарқандга йўл олган мазкур гуруҳни Гулнора Каримова қўли остидаги Минтақавий сиёсат маркази олиб келган ва ҳамма ташкилий ишлар шу Марказ тарафидан бажрилмоқда. Бу ишга ҳатто президентнинг Матбуот котиби даражасидаги одамлар ҳам аралашолмаган. Самарқанддаги мажлисда қатнаштириш учун Ўзбекистондаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти, Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат ва жамият қурилиши Академиясидан маълум одамлар танлаб олиниб, олиб кетилган. У тадбир, кўринишидан. шунчаки кўнгил очиш учун ўтказилаётган навбатчи семинар-мажлисга ўхшайди. Аммо бошқа мақсадлар ҳам бўлиши мумкин.
8:30 - Европа Иттифоқи Ўзбекистонни тиз чўктирди
Кейинги 3-4 ҳафтадан бери Ўзбекистон демократик мухолифати ичида қизғин муҳокама қилинаётган воқеа ниҳоят юз берди. Европа Иттифоқининг Кенгаши (ЕИнинг бош ижро этувчи ҳокимияти, яъни, ЕИга кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг кенгаши) кеча 13 ноябрдаги йиғилишида Ўзбекистонга нисбатан олиб борадиган сиёсатининг умумий чизиқларини белгилади.
ЕИнинг Кенгаши тарафидан тарқатилан пресс-релизда айтилишича, ЕИ Кенгаши Ўзбекистондаги воқеаларнинг ривожланишини яқиндан кузатиб борган ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг аҳволи хусусида ташвишдадир. Кенгаш Ўзбекистондан инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар борасидаги халқаро мажбуриятларини мутлақо бажарилишини талаб қилади.
ЕИ Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеаларини муҳокама қилиш учун икки томоннинг экспертлари учрашувини шу йил ичида ўтказиш таклифини олқишлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматининг инсон ҳуқуқлари масаласида ЕИ билан мулоқот бошлаш таклифини ҳам инобатга олади.
Ўзбекистон ҳукумати доимий мулоқатлар учун кенг эшиклар очганини ҳисобга олиб, инсон ҳуқуқлари, қонунларнинг амалда ижро этиш ва фундаментал эркинликларга оид масалаларда Ўзбекистон қанчалик халқаро нормаларга мослигини билиш мақсадида ЕИ Ўзбекистон билан ўтган йили музлатиб қўйилган турли учрашувларини қайтадан бошлайди.
Лекин инсон ҳуқуқлари масаласида ўзгаришлар йўқлигини эътиборга олиб, ЕИ Кенгаши Ўзбекистонга қурол сотиш эмбаргосини 12 ойга, баъзи ўзбек расмийлари учун киритилган виза тақиқини 6 ойга чўзади. Бу санкциялар Ўзбекистон ҳукуматининг амалий қадамларига қараб 3 ойдан кейин қайта кўриб чиқилади.
ЕИ Ўзбекистон ҳукумати бу масалалар бўйича яна ҳам олға кетишини кутади, дейилади пресс-релизнинг сўнгида.
Кўриниб турибдики, дейди мухбиримиз, Европа Иттифоқи расмийларининг Ўзбекистон ҳукумати билан сўнгги ойларда олиб борган мулоқотлари катта натижага олиб келган. Яқингача “биз ҳеч кимга бўйин эгмаймиз” деган шиорлар остида 2001 йилдан кейин қайтадан ўсишга бошлаган демократия ниҳолларини қуритаётган, демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласида ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмаслигини такрорлашдан чарчамаётган Каримов ҳукумати очиқчасига орқага чекинган. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, тиз чўккан ҳам дейиш мумкин.
Каримовнинг Андижон воқеаларини Европа Иттифоқи экспертлари билан муҳокама қилиш ва инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам мулоқот бошлашга тайёр эканлигини билдиришини бошқача баҳолаш мумкин эмас.
Биз Европа Иттифоқининг бу қадамини олқишлаймиз, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Партиямизнинг 6 ноябрдаги Баёнотида “Диктатураларни фақат санкция жорий
эълон этиш ва изоляция қилиш йўли билан ютиб бўлмайди. Бунинг тарихий мисоллари – Куба, Ироқ, Шимолий Корея ва бошқалар. Шунинг учун биз Каримов ҳукуматига ташқи босимни Ўзбекистонни халқаро демократик структураларга боғлаш билан баробар олиб боришга чақирамиз. Шу йўл билан асосий мақсадга, яъни мамлакатимизни тезроқ демократиялаштиришга эришиш мумкин”.
Европа Иттифоқи айнан шундай қилиб, бир томондан санкцияларнинг бир қисмини давом эттирган, иккинчи томондан, бир йил аввал узилган алоқаларни тиклаш эвазига, биринчи марта Андижон воқеаларини ўрганиш жараёнига халқаро структураларнинг қўшилишига эришган. Бундан ташқари Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида ҳам мулоқотга рози бўлган.
Европа Иттифоқининг қарори худди бизнинг тавсиялар чизиғида бўлгани эса, партиямизнинг етук сиёсий куч эканлигини яна бир марта исбот этди.
Партиямиз фаоллари Пўлат Охун ва Исмоил Дадажоннинг Европарламентдаги 8-9 ноябрь учрашувлари, бир гуруҳ “Бирлик” фаолларининг 9 ноябрь куни ЕИ Кенгаши биноси олдида пикет ўтказиб, Кенгаш вакилига партия Баёнотини топширганлари ҳам ўз ролини ўйнагани шубҳасиз, деди сўзининг охирида Абдураҳим Пўлат.
“Бирлик” Партияси раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охуннинг ўзи воқеаларни шундай изоҳлади: “Менинг Европа Иттифоқи – Ўзбекистон муносабатларига бағишланган ва кўп тортишувларга сабаб бўлган мақоламда ҳамда партиямзнинг бу мавзуга бағишланган Баёнотида Ўзбекистон ҳукумати олдига қўйилиши керак бўлган бир қатор талаблар санаб чиқилганди. Уларнинг ичида, хусусан, сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва мухолифатнинг сиёсий фаолиятига қаршилик кўрсатмаслик талаблари ҳам бор. Албатта, бу талабларнинг ҳаммасини дарҳол бажарилишини кутиш соддалик бўларди. Шу сабабли, биз ЕИнинг 13 ноябрдаги мажлисидан олдин “Бирлик” фаоли Улуғбек Ҳайдаровнинг озод қилиниши ва партиянинг Марказий Кенгаши мажлисини ўтказишга имкон берилишини шу йўналишдаги қадамлардан деб биламаиз. ЕИ Кенгаши ҳам қарор оларкан, шу фактларни ҳисобга олганини биламиз”.
Партия раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари Исмол Даджоннинг фикрича, ЕИнинг бу қарори билан муаммолар битгани йўқ. Бу биринчи қадам халос. Ўзбекистон ҳукумати ҳали кўп ўйинлар чиқаради. Аммо жараён бошланди. “Бирлик”нинг Баёнотидаги талабларнинг ҳаммасини амалга оширтириш учун ўзимиз ҳам кўп ишлашимиз керак. Юрт ичида фаолиятимизни жонлантирмоқдамиз. Европа Иттифоқи билан мулоқотлар ҳам давом эта беради. Ҳозир тушундикки, фақат Европарламент билан эмас, ЕИнинг ижроия органлари билан ҳам алоқалар ўрнатишимиз шарт.
Бу мавзуни муҳокама қилар эканмиз қуйидаги нуқтага ҳам эътибор бериш керак, дейди мухбиримиз. ББС ва “Озодлик”нинг ўзбек программаларида Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеаларини ва мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг аҳволини халқаро структуралар, хусусан ЕИ экспертлари билан муҳокама қилишга рози бўлгани тилга олинмади. Бу аслида хабарнинг энг муҳим қисми бўлиши керак эди. Улар ўзларини мухолифатнинг, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясининг шу йўналишдаги ишларини ҳам кўрмагандек тутмоқдалар. Булар тасодиф эмас. Бу радионинг МХХ контроли остида ишлайдиган ходимлари Ўзбекистон ҳукуматининг орқага чекиниши ва бунда мухолифатнинг роли борлигини айнан МХХнинг топшириғи билан ўзбеклардан бекитишга уринмоқдалар. Аммо улар ойни этак билан ёпиб бўлмаслигига ақллари етмаяпти.