14 May 2011
05:47 - Фарғонада миршаббоши ғойиб бўлди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Раҳмат Маматов ғойиб бўлди. Унинг хорижий мамлакатлардан бирига қочиб кетгани айтилмоқда. Асли қашқадарёлик бўлган бу шахс ўзи туғилиб ўсган вилоят ҳудудида рэкет, товламачилик ва зўровонлик сингари жиноятларни содир этган мафиоз гуруҳларга етакчилик қилгани, қатор жиноятлар унинг номи билан боғлиқлиги маълум бўлган.

Гумашталари Қаршида қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган Маматовга нисбатан қидирув эълон қилингани айтилмоқда.