13 May 2011
02:23 -
НАТО вакили Тошкетда...
Кечадан бери Шимолий Атлантика Иттифоқининг (НАТО) Марказий Осиё ва Кавказ масалалари бўйича махсус вакили Жеймс Аппатура пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди. Расмий хабарларга кўра, НАТОнинг мартабали мулозими Сенат ва Олий мажлис палаталари раҳбарлари билан кўришиб чиққан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабаларга маъруза ўқиган, қатор доираларда Ислом Каримнинг НАТО бош қарогоҳидаги учрашувларини эслаган.