10 May 2011
06:11 -
Британия элчилиги экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқов озодликка чиқарилди (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №18, 09.05.2011)
Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/29-муассасада (Навоий вилояти) сақланаётган Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда собиқ маҳкумнинг рафиқаси Моҳира фаолларимиз билан суҳбатда маълум қилди. Ҳозирда Қаюмнинг соғлиғи яхши, уйи, болалари ҳузурига соғ-омон қайтганидан хурсанд, қариндош-уруғлар уни зиёрат қилишга келиб кетишмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан икки йил муқаддам кўтарилган Қаюм Ортиқов мавзуси хорижий оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуига айланди. Халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг диққат марказида бўлди. Жамиятимиз экс-қўриқчининг жиноят иши тафсилолари, унга нисбатан дастлабки тергов даврида қўлланилган ноинсоний қийноқлар, унинг жазони ижро этиш муассаларидаги аҳволи хусусида релиз, баёнотлар эълон қилди. Расмий идоралар, халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТнинг Қийноқлар бўйича қўмиталарига бир қанча мурожаатлари билан чиқди. Россия, Европа, АҚШнинг бир қанча нуфузли нашрлари Қаюм Ортиқов иши хусусида мақолалар эълон қилди.
Қаюм Ортиқов жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди ҳукми билан 2009 йилнинг январида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси)да айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Унга нисбатан Ўзбекистон Респуликаси ИИВнинг ЖИЭББ тизимидаги 1-сонли тергов изоляторида (Тоштурма) қўлланилган қийноқлар, уни Британия жосусига “айлантириш” амалиёти аввалги хабарларимиздан ҳам маълум. Ҳатто у суд ҳукми кучга киргач ҳам зонага жўнатилмади, чунки унинг ўша пайтдаги аҳволида зона қабул қилмасди. Навоийдаги жазони ижро этиш муассасасида эса ўтган йилнинг баҳорида ҳеч бир сабабсиз жазо карцерига ташланди. Унинг чиқишига ҳали бери умид йўқ эди...
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қаюм Ортиқовнинг озод қилиниши ҳодисасини сабабларидан қатъий назар ижобий ҳодиса ўлароқ баҳолайди. Унга нисбатан адлатсиз ҳукм чиқарган суд маҳкамалари, айб эълон қилган ҳуқуқни муҳофаза қилш органлари қилмишини кескин қоралайди.