09 May 2011
06:47 -
Қамоқхонадан яна бир маҳкумнинг жасади келди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан бугун тарқатилган 17-сонли релизда айтилишичи, Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/45-муассасада (Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри) жазо муддатини ўтаётган Оқилхон Зиёхоновнинг жасади шу ой аввалида колониядан келтирилгани ҳамда марҳум тупроққа берилган. Конституциявий тузумга қарши қатор жиноятларда айбланган, бироқ ҳозирда Швециядан бошпана топган Обид қори Назаровнинг издоши сифатида эътироф этилган бу шахснинг маъракаси Тошкент маҳаллаларидан бирида ўтказилибди.
Оқилхон Зиёхонов дастлаб жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан мамлакат конституциявий тузумига тажовуз, наркотик ва қурол-яроғларни ноқонуний равишда сақлашда айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 2003 йилнинг февраль ойи аввалида амнистия акти билан жазо муддатини ўташдан озод қилинган бу шахс иккинчи марта жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани суди ҳукми билан 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. 2004 йилдаги террорчилик ҳаракатлари содир этилиши ҳамда валютафурушликда айбланган Зиёхонов шундан бери қамоқда сақланаётганди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти маҳкумнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига расмий хат йўллаб, маҳкумнинг вафоти сабабларига изоҳ беришни сўрабди.
Релизнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб-сайтида ўқийсиз — www.ezgulik.org