06 May 2011
07:28 - Режимбошилар Тошкентда учрашди
Кеча Тошкентга расмий ташриф билан келган Туркманистон президенти, расмий хабарга кўра, аввал ўзбек ҳамкасби билан яккама-якка учрашди. Сўнгра уларнинг суҳбати кенгайтирилган доирада давом этти. Кенгайтирилган доирага кимлар киргани хабарда айтилмайди ҳам.

ЎзАнинг умумий гаплардан иборат узундан узоқ хабаридан Туркманистон диктатори Ўзбекистонга нима учун келгани маълум бўлмайди. Дарвоқе, улар суҳбат охирида Ўзбекистон-Туркманистон Қўшма баёнотига имзо чекканлар.

Икки давлатнинг миллий кутубхоналари ўртасида ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланганидан тушунса бўладики, бу ташрифнинг ҳеч қандай жиддий жойи йўқ. Балки энди бўлар. Чунки, Туркманбоши-2 бугун ҳам Ўзбекистонда бўлади.