06 May 2011
06:30 -
Ўзбеклар қирғин қилинганда Қирғизистонга оғиз очолмаган Ислом Каримга тожиклар сув масаласида қулоқ солишармиди?
Охирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати, тўғрироғи, Ислом Каримнинг ўзи, ўлиб-қутулиб Рoғун ГЭСи масаласида Тожикистон ҳукуматига ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилиб ётибди. У ўз сиёсати тўғри эканлиги исботлаш учун турли чет эллик мутахассисларнинг фикрларини Ўзбекистонда эълон қилдирмоқда. Масалан, кеча ЎзА агентлиги қандайдир фрaнцуз сиёсaтшунoси, “Pantheon-Assas Paris II” унивeрситeти прoфeссoри Жaк Бaррaнинг “Aқл-идрoкни йўқoтмaслик лoзим: Ўртa Oсиёдaги сув вa гидрoэлeктрoэнeргия муaммoлaри тўғрисидa” номли мақоласини эълон қилди. Бу профессор энг умумий шаклда Роғун ГЭСининг қурилиши бошқа қўшни мамлакатларга келажакда қандай зарар бериши мумкинлигини гапиради.
Унинг хулосаси шундай:
“Ўртa Oсиёдa йирик гидрoэлeктрoстaнциялaрни бaрпo этишгa дoир лoйиҳaлaрни қaйтa кўриб чиқиш ёки улaрдaн умумaн вoз кeчиш лoзим. Сaбaби, бу лoйиҳaлaр бир тoмoндaн сoвeт мaфкурaсининг чуқур ўйлaмaсдaн қaбул қилгaн қaрoрлaрининг нaтижaси бўлсa, бoшқa жиҳaтдaн фoйдa кeтидaн қувишнинг нaвбaтдaги мaнбaидир. Бу ўриндa ҳeч нaрсa бутун минтaқaни экoлoгик ҳaлoкaт ёқaсигa кeлтириб қўйишни oқлaш учун сaбaб бўлoлмaйди. Бoшқaчa aйтгaндa, aйрим дaвлaтлaрнинг қaндaй қилиб бўлмaсин ўз “эҳтиёжини” қoндириш мaқсaдидa ўн миллиoнлaб oдaмлaрнинг ҳaётини xaвф oстидa қoлдиришигa йўл қўйиб бўлмaйди.
Бу мaсaлaдa узoқни кўзлaб иш тутиш вa сиёсий oқиллик тaнтaнa қилишигa ишoнгимиз кeлaди.”
Хулосага қўшилиш лозим. Қолаверса, Роғун ГЭСи тожиклар истаган лойиҳа бўйича қурилса, Ўзбекистон учун катта муаммолар чиқиши бу французнинг мақоласисиз ҳам маълум. Айнан шу сабабли, “Бирлик” Партияси ҳам партия лидерларидан Пўлат Охуннинг мақоласи воситасида бу ГЭСнинг қурилишига қарши чиққанди.
Аммо Ислом Карим бу масала бўйича олиб бораётган амалий сиёсатининг самараси бўладими? Жaк Бaррa каби қандайдир профессорларнинг гапига биров, аниқроғи, тожиклар қулоқ солишадими?
Жавобни Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларидан эмас, бутунлай бошқа жойдан, Қирғизистондан қидириш керак.
Қирғизистонда бутун дунёнинг кўзи ўнгида қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғини қилишди. Жаҳон матуботи айнан ўзбеклар қирғин қилинганини очиқча ёзди. Ўзбекистон раҳбарияти, жумладан, унинг президенти Ислом Карим оғзини ҳам очмади. Ваҳоланки, “Бирлик” Партияси Қирғизистондаги қонли воқеаларни тўхтатишнинг ягона йўли – у ерга Ўзбекистон қуролли кучларини олиб кириш деди.
Мана энди Халқаро Мустақил Комиссия ҳам ўзбеклар геноцид қилинганини, ҳозир ҳам айнан ўзбекларни жазолаш давом этаётганини феълан тан олди.Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом Карим яна жим.
Улар жим қолар эканлар, Тожикистон ҳукумати сув масаласида Ўзбекистоннинг гапларига қулоқ солмайди. Буни яхшилаб тушуниб олиш керак. Роғун ГЭСи масаласининг ечими Душанбеда эмас.
Ўзбеклар ўз миллатдошларини Қирғизистонда ҳимоя қилиш жасоратини кўрсатсаларгина, бошқалар биз билан ҳисоблашишади. Жумладан, тожиклар. Ҳозир, нима учун ҳисоблашишсин. Халқ қул, раҳбарлари хунаса бўлгани учунми?