22:30 - Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқаришмоқчи 19:30 - Кирғизистон: Лола инқилобининг давомими ё ақаевчиларнинг реваншга уриниши? 18:00 - Европейский Союз – Узбекистан: Нормализация отношений только в обме
22:30 - Улуғбек Ҳайдаровни озодликка чиқаришмоқчи
Бугун Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди Неъмат Бобожонов раислигида "Бирлик" фаоли, журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг ишини апелация тартибида кўриб чиқди ва уни озодликка чиқаришга қарор қилди.
Жиххазлик ҳуқуқ ҳимоячилари, Улуғбекнинг қариндошлари ва Хьюман Райтс Вотчнинг вакиллари ҳам суд тафсилотлари ва олинган қарорнинг қай шаклда эканлиги хусусида маълумотга эга эмаслар. Улуғбек эртага қамоқхонадан чиқиши кутилмоқда.
19:30 - Кирғизистон: Лола инқилобининг давомими ё ақаевчиларнинг реваншга уриниши?
Қўшниларимизда 1,5 йил аввал бўлгани каби яна ҳукумат билан мухолифат қарама-қарши.
Қарама-қаршиликнинг сабабини ҳамма билади. Мухолифат ҳукуматни лола инқилоби вақтида берилган ваъдаларни бажармасликда айбламоқда, ҳокимият эса, буни жуда тез қилиб бўлмаслигини, жарёнлар аста-секин бўлса ҳам тўғри йўлдан кетаётганини айтмоқда.
Икки томонни ҳам тушунса бўлади. Аммо, на илож, ҳар доим шундай бўлган ва шундай бўлади: мухолифат кутишни истамайди, ҳукумат шошилишни.
- Қирғизистондаги воқеалар ҳали чуқур ўрганишимиз ва ўзимиз учун ҳам керакли сабоқлар чиқаришимиз керак,- дейди шу кунларда Бишкекда сиёсий қочқин сифатида яшаётган “Бирлик” Партияси Андижон вилояти ташкилотининг раиси Акбарали Орипов. - Биз воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Мен бугунги воқеаларнинг ҳам гувоҳи бўлдим. Оқ ўй олдида ҳукумат тарафдорларининг, Олатоғ майдонида мухолифатчиларнинг митинги бўлмоқда. Икки майдон ҳам одам билан тўла. Мухолифатчилар ўз сафдарида бир неча ўн минг одам борлигини айтмоқдалар, ҳукумат эса уларнинг бор-йўғи бир неча минг киши эканлигини таъкидлайди. Одамларнинг ичида туриб, оломаннинг сонини баҳолаш жуда қийин.
Бугун соат 15 атрофида икки майдондаги митингчилар бир бирларига қарши юриш бошладилар, яқинлашгач, бир бирларига қўлларида бор нарсаларни отиш бошланди. Булар асосан пластик сув идишлари эди. Милиция уларни кўз ёшлатувчи газ ишлатиб ажратди ва ҳозир ҳам у ерда милиция кордонлари бор.
Олатоғ митингда сўзга чиққан "Ислоҳатлар учун" ҳаракатиниг раҳбарлари Омирбек Текебоев, Бешимбеков ва Сариевлар йиғилганларни ҳар-хил провакацияларга учмасликка чақириб, ғалабага фақат тинч йўл билан эришиш мумкинлигини тушунтирмоқдалар.
Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Қирғизистон парламентининг бир қисм депутутлари (уларнинг сони 40 га яқин эканлиги айтилмоқда) ноконституциявий қадам қилиб, парламент функцияларини ўзига оладиган ва дарҳол мамлакатнинг янги конституциясини тасдиқлаши керак бўлган Таъсис Мажлиси тузилганини эълон қилдилар. Бу воқеа вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.
- Қирғиз инқилобчилари асосий хатоларини бултур қилган эдилар, - дейди “Бирлик Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. - Чунки ўша пайтда парламент сайловларидан қониқмаганлари учун лола инқилоби қилган Қурмонбек Боқиев тарафдорлари, у парламентни тарқатиб юбормадилар. Аслида, шундай қилиниши керак эди. Асосан Ақаев тарафдорларидан иборат бўлган бу парламент, кўринишидан, қулай вақтни кутган ва бугун ўтган йилги мағлубияти учун реванш олмоқчига ўхшайди. Ҳозир шароит мутлақо ўзгаргани учун Ақаевни ҳокисмиятга қайтариш мумкин бўлмаса керак, ҳозир ҳар қандай янги ҳокимият демократик йўлдан кетишга мажбур. Аммо, ўтган йилиёқ янги парламент сайловлари ўтказилганда эди, бугунгиси каби тўқнашувлар балки бўлмасди. Ҳар ҳолда жамиятдаги қарама-қаршилик ўша вақтдаёқ анча ҳовуридан тушган бўларди.
- Бундай тажрибасизча иш қилишлар фақат қирғизларга хос эмас,- деб давом этади “Бирлик” лидери. - 1992 йил май ойида феълан қўзғалон йўли билан ҳокимиятга келган Озорбайдон халқ жабҳаси дарҳол парламент сайловларига кетиш ўрнига, мавжуд парламент ичида Миллий Мажлис номли ноконситициявий структа тузиб, ҳокимиятни унга топширди. Мен 1993 йилнинг бошларида бир неча ой Бокуда турганимда, жабҳачиларнинг диққатини шу масалага тортишга ҳаракат қилдим, аммо ўша кунларнинг кайфи остидаги дўстларимиз менга қулоқ солишмади. Бир неча ойдан кейин эса, ҳукумат кризиси чиққан эди, Миллий Мажлиснинг ноконституцион тузилма эканлигидан усталик билан фойдаланган Ҳайдар Алиев расман тарқатилмаган эски парламентни янгидан чақириб, осонликча ҳокимиятни қўлга олди.
Бишкекдан Акбарали Ориповнинг билдиришича, бугун Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари Каримов ва Назарбоев Қирғизистонлик ҳамкасблари билан телефон орқали гаплашишибди. Бишкекдаги воқеаларнинг тинч йўл билан ҳал этилиши ҳамма тарафидан исталаган нарса: Ҳокимият тарафидан ҳам мухолифат тарафидан ҳам. Гап уччала мамлакатнинг мухолифати ва ҳокимияти ҳақида кетмоқда. Биз ҳозир воқеаларни диққат билан кузатиб боришимиз керак.
18:00 - Европейский Союз – Узбекистан: Нормализация отношений только в обмен на демократизацию! (Заявление Партии “Бирлик”, 6 ноября 2006 года)
Как известно, западные страны резко осудили действия властей Узбекистана, устроивших кровавую расправу над мирными демонстрантами в Андижане в мае 2005 года, а Европейский Союз ввел санкции против Узбекистана. Хотя трудно оценить экономическую составляющую результата санкций, но с моральной точки зрения это был безусловно большой удар для руководство страны и лично для президента Каримова, который неcмотря на очевидную жестокость своего режима, хочет играть роль респектабельного в глазах Запада руководителя.
Прошло более одного года после тех событий. Пора думать о том, что еще надо сделать для помощи узбекскому народу. Мы уверены, что диктатуры нельзя победить только с помощью санкций и их изоляцией от внешного мира. Тому есть исторические примеры – Куба, Ирак, Северная Корея и др.
Поэтому мы призываем умело сочетать внешнее давление на правительство Каримова с интеграцией Узбекистана во все международные структуры, и таким образом, способствовать достижению главной цели - скорейшей демократизации нашей страны.
Хотим особо подчеркнуть, что здесь еще более важно оказать поддержку про-демократическим силам внутри страны, так как демократизация страны и ее интеграция в западный мир немыслимо без участия демократической оппозиции самого Узбекистана.
Узбекская демократическая оппозиция и ее главная сила Партия «Бирлик» в последние годы борется с существующим режимом в невероятно трудных условиях, но исключительно в правовом пространстве. Несмотря на давления властей, партия с 25 тысячами членами продолжает усилия, чтобы добиться официальной регистрации. Партия попыталась участвовать в парламентских выборах 2004 года. Хотя власти не зарегистрировали ни одного из 10 выдвинутых нами кандидатов, мы приобрели опыт, который безусловно будет использован в ходе президентских выборов 2007 года, в которых мы собираемся участвовать.
Мы знаем, что в ближайшие дни Европейский Союз будует принимать решение о перспективах отношений с Узбекистаном. Бессомненно, руководство Узбекистан нуждается в улучшении отношений с европейскими странами. Исходя из этого, демократическая оппозиция Узбекистана надеется, что любые шаги в сторону нормализации отношений между Европейским Союзом и нашей страной будут сопровождаться с требованиями к Узбекистану, по крайной мере, в следующих направлениях:
- провести независимое расследование Андижанских событий,
- смягчить политический климат в Узбекистане,
- улучшить ситуацию с правами человека,
- освободить политических заключенных,
- не препятствовать деятельности оппозиционных демократических партий, включая их участие в президентских выборах 2007 года,
- расширить возможности для работы международных неправительственных организаций.
Мы уверены, что Европейский Союз не пожертвует основополагающими демократическими ценностями ради геополитических интересов и окажет позитивное влияние на развитие демократических процессов в Узбекистане. «Партия «Бирлик» выражает готовность сотрудничать с соответствующими структурами Европейского Союза для решения всех проблем, находящихся в сфере взаимодейсивия Европейский Союз – Узбекистан.
* * *
18:30 - Боймирза Ҳайит билан сўнгги видолашув
Бугун эрталаб Кельн шаҳрининг Марказий жомесида халқимизнинг буюк фарзанди Боймирза Ҳайит билан видолашув маросими бўлди.
Мотам маросимини қисқа кириш сўзи билан Европа Турк-Ислом Бирлигининг раҳбари Сардор Челеби очди. Сўнгра Европа Демократик Вақфининг раиси Ойдин Ёрдамчи, Туркиянинг “Тўғри йўл” партияси раиси Меҳмет Ағлар, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон, Боймирза аканинг катта ўғли Эртой, Европа Қрим татарлари маданий марказининг раиси Рафет Қабонлик ва бошқалар қисқа видолашув нутқи сўзладилар.
Исмоил Дадажан Боймирза Ҳaйитни ўзбек халқининг буюк фарзанди деб таърифлар экан, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган “Бирлик” Партияси учун бу инсоннинг қанчалик қадрли бўлганини алоҳида урғулади, ўзбек халқи, хусусан, бирликчилар уни хеч қачон унутмасликларини такрорлади. Бошқа нотиқлар Боймирза Ҳайитни нафақат турк қавми, балки бутун инсониятга хизмат қилган улуғ инсон сифатида таърифладилар ва унинг тобути олдида ҳар ким бош эгиши кераклигини айтдилар.
Шу жоменинг ўзида ўқилган жаноза намозидан кейин ҳамма шаҳарнинг Калькер Фридхоф қабристонига йўл олди. Бу ерда ўқилган дуо-фотиҳалардан сўнгра, маҳаллий вақт билан соат 12 лар атрофида (Тошкент вақти билан соат 16) Боймирза аканинг жасади унинг турмуш ўртоғи Рутте хонимнинг оилавий мозорлигига қўйилди.
Бу маросимларга “Бирлик” партиясининг фаоллари Исмол Дадажон, Пўлат Охун, Анвар Усмон, Рафиқжон Ғани билан бирга Швецариядан турмуш ўртоғи билан келган ўзбек ёзувчиси Сафар Бекжон ҳам қатнашди.
Жанозада қатнашган Ўзбекистоннинг Франкфурт Майндаги консули қабристонга бормади.
Бир неча телеканалларнинг операторлари бугунги маросимни тасвирга туширдилар, 20 яқин журналист уни кузатди.
7:00 - Ўзбекистон ҳар доимгидек матбуотни бўғувчилар рўйхатида
Журналистларнинг халқаро ташкилоти “Чегера билмас репортерлар” Интернетда сўз эркинлигини бўғувчи давлатларнинг навбатдаги “қара рўйхатини” эълон қилди. МДҲдан бу рўйхатга аввалги йиллари каби Ўзбекистон, Туркманистон ва Белорусия кирган. Рўйхатнинг бошида Шимолий Корея туради.
Ташкилотнинг баёнотида айтилишича, бу рўйхатга биринчи марта Миср кирди, аммо рўйхатда доимо жой олиб келган Ливия чиқарилди. Рўйхатда яна шу давлатлар бор: Куба, Эрон, Мьянма, Вьетнам, Саудия Арабистони, Сурия, Тунис ва Хитой.