30 April 2011
04:05 - Сурия Ливиянинг йўлидан кетмоқда, Башар Асадни дор кутмоқда
Қолаверса, ҳамма диктаторларнинг йўли бир – қайси йўл билан бўлса ҳам, бир амаллаб ҳокимиятни эгаллаб олиш, кейин халқнинг қонини сўриш. Уларнинг охирати ҳам сал кам бир хил. Бир хиллари, масалан, Сталин каби, тахтда ўтирган пайтда дунёдан ўтадилар, кейин халқдан оладиганларини оладилар, яъни, феълан уларнинг мурдалари дорга осилади. Бошқалари эса, масалан, Руминия диктатори Николай Чаушеску ёки Саддам Ҳусейин каби, тирклайин осиладилар.

Ливия диктатори Муаммар Каддафининг тақдири шу икки йўлдан қайси бирига дучор бўлиши ҳали номаълум. Лекин Сирия диктатор Башар Асада ҳам унинг орқасидан кетаётгани кўриниб турибди.

Бугун Суриянинг хавфсизлик хизмати кучлари Башар Асадга қарши чиқаётган намойишчиларга қарши куч ишлатиб, 24 кишини ўлдирдилар. Буни кўриб, Сурия диктатори Сталин ёки Саддам Ҳусайиннинг тақдиридан дарс олмаётганини тушуниш қийин.

Аммо унинг кунлари битаётгани аниқ.

Бугун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши Сурияда тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишни қоралаб, махсус резолюция қабул қилди. Резолюцияни АҚШ, Европа Иттифоқи ҳамда бир қатор Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари қўллаб қувватлашди. Россия, Хитой, Покистон, Куба, Эквадор қарши овоз беришган.

Башар Асад Россия ва Хитойнинг ёрдами билан дордан қутилиб қоламан деб ўйлаётган бўлиши мумкин, аммо бугун Ғарбнинг айтгани бўлади, Россия ва Хитойнинг эмас. БМТда қабул қилинган резолюция биринчи қадам, холос.