28 April 2011
01:19 - Алмазбек Атамбаев Анқарада ўзбеклар қатлиоми бўлмаганлини иддао қилди, қирғиз фашистларини тўхтатишда “Бирлик”нинг ролини эсламади
Анқарада Стратегик Тадқиқотлар Институти ходимлари билан учрашган Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев Қирғизистон жанубида ўзбеклар қатлиоми бўлмаганини иддао қилар экан, “Биз у воқеаларни уч кун ичида тўхтатдик, бошқа давлатларда бу каби воқеаларни ойлаб-йиллаб тўхтатишолмайди” дебди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги хабар беради.

Аслида, ўзбекларга нисбатан қирғиз фашистлари олиб борган қатлиомни тўхтатишда асосий ролни Ўзбекистон “Бирлик” Партияси ўйнаган. Унинг ўзбек аримиясини Қирғизистон жанубига дарҳол олиб кириш хусусидаги ҳеч ким кутмаган, ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган талаби қирғиз фашистлари ва феълан уларни қўллаб қувватлаган Вақтли ҳукуматнинг эс-хушини жойига келтирган.

Аммо, қирғиз халқи ўз ичидан чиққан фашистларни расман қораламагунча, бундай воқеалар қайтарилмаслигига кафолат берувчи ўзбеклар мухторияти тузилмагунча, ўзбеклар хотиржам бўлолмайдилар. Алмазбек Атамбаевнинг сўзлари қирғизлар ҳали реалликни тушуниб етмаганларини, Ўзбекистон ўзбекларини қуллар тўдасига айлантирган Ислом Каримга ишончлари чексиз эканлигини кўрсатмоқда. Демак, қирғизларга хатоларини тушунтириш ҳар қандай йўллар билан давом этиши керак.