28 April 2011
00:23 -
Барак Обама МИА директори, Мудофаа вазири ва Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондонини янгилади
Биринчи амалий иш Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони Дэвид Петреус ўрнига шу пайтгача Ироқда хизмат қилган генерал-лейтенант Жон Алленyb тайинлаш билан бошланди.
Мудофаа вазири этиб (америкликлар Мудофаа Котиби дейишади) шу пайтгача Марказий Истиҳборат Агентлиги (CIA, русча - ЦРУ) директори бўлиб ишлаган Леон Панетта (расмда) тайинланади. Бу ҳақда хабар тарқатган Reuters аганлигига кўра, АҚШ президенти ўз қарорини жума куни расман эълон қилади. Кейин унинг қарори Сенат тарафидан тасдиқланиши керак.
Дэвид Петреус эса Жон Аллендан бўшаган ўрнини эгалайди, яъни МИА директори бўлади.
Маълумки, ҳозирги Мудофаа вазири Роберт Гейтс бу лавозимига аввалги президент Жорж Буш тарафидан тайинланганди. Дэвид Петреус ҳам республикачи ҳисобланади. 73 ёшли Леон Панетта эса, ўз вақтида Бил Клинтоннинг маъмуриятида ишлаган одам, яъни демократ.
Барак Обама Афғонистонга янги элчи ҳам тайинлади. Бу – дипломатия ветерани Риан Крокер.