27 April 2011
21:00 - Тошкентга Европарламент ҳайъатининг келиши, демократик ислоҳотларга бағишланган халқаро конференция ўтказилиши – “Бирлик” берган таклифларнинг самарасидир
Шу кунларда Тошкентда бўлган Европарламент ҳайъати аъзолари бугун Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқида сиёсий ва иқтисодий ривожланиш, икки томонлама шериклик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш” мавзули давра суҳбатида иштирок этишди, дейилади ЎзАнинг хабарида. Бир неча кун аввал эса, яна Тошкентда “Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепцияси” номли халқаро конференция бўлиб ўтган эди.

Табиий, бу иккала тадбир – давра суҳбати ва халқаро конфернция – оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Аммо...

Гап шундаки, айнан “Бирлик” Партияси диктатураларни санкция ва дунёдан изоляция қилиш йўли билан йўқ қилиб бўлмаслиги, уларни демократик дунёга интерация қилиш демократик жараёнларни тезлаштириш нуқтаи назаридан самаралироқ бўлиши ҳақида таклифлар киритганди. Юқоридаги тадбирлар, ҳали масхарабозлик савиясида бўлса ҳам, шу йўналишдаги қадамлардир.

"Бирлик" баёнотларида кўп марта айтилганидек, бўлаётган ўзгаришлардан фойдаланиш - ўзбек мухолифатининг ўз вазифаси. Ҳозир мухолифат, жумладан, “Бирлик” Партияси ҳам, бўлаётган ўзгаришлардан фойдаланолмоқда деб бўлмайди. Ваҳоланки, ҳозир бунга имконият бор. Хулосани “Бирлик” Партияси чиқариши керак.