04 November 2006
04:00 -
19:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтимизда 18:00 - Журналистларнинг оғзи мойланди - Бош майдонни ўрашга Бақиевнинг фаросати етмадими, Каримовники етмоқда-ку?! - Ўткир Султонов Авиация заводига директор этиб тай
19:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони сайтимизда

Унинг навбатдаги 5 (62) сони сайтимизга қўйилди.

“Журналимизнинг бу сони аввалгиларидан бир оз фарқли. Бундай қилишимизнинг сабаби бор” дейилади Кириш сўзида. Бу сабабни қуйидаги иқтибосдан тушуниш мумкин:

Ўзбек мухолифатнинг кучи ва имкониятларини кенг дунёга маълум қилиш ва дунёнинг ёрдамини олиш учун, бу мавзу инглиз ва рус тилларида ҳам қаламга олиниши керак эди.

Шу бўшлиқни тўлатиш мақсадида, яқинда “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат рус тилида икки қисмдан иборат “Ўзбек мухолифатида принцип ўлароқ бирлик йўқ, аммо у барибир кучли (1-қисм: Мухолифатнинг тарқоқлиги ва 2-қисм: Мухолифатнинг кучи) номли мақола ёзди. Жорий йилнинг июль ойида АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида қилган “Мухолифат тарқоқ, лекин ҳаракатда, Ғарб эса ёрдамга шошилмаяпти” номли нутқида ҳам у ўша айтилган бўшлиқни тўлатишга уринди. Кейинчалик мақола инглиз тилига, нутқ эса рус тилига таржима этилиб, уларнинг русча вариантлари журналимизнинг охирги сонларида (№ 3 (60) ва № 4 (61), 2006) эълон қилинди.

Мухолифат лидерининг турли йўллар билан Ғарбда тор доираларда тарқатилган бу мақоласи ва нутқи мутахассисларда катта қизиқиш уйғотди. Маълум бўлдики, уларни кенгроқ тарқатиш демократик дунёнинг ўзбек мухолифатига бўлган эътиборини янада кучайтиради.

Айтилганлардан келиб чиқиб, журналнинг қўлингиздаги сонида Абдураҳим Пўлатнинг ўша мақола ва нутқининг инглизча вариантларини чоп этишга қарор қилдик. Шу сабабли журналнинг ушбу сони чет элда ҳам кенг тарқатилади.

18:00 - Журналистларнинг оғзи мойланди

Кеча, 3 ноябрда Ўзбекистон Миллий Матбуот Марказида ҳукуматнинг кузги-қишки мавсумга тайёргарлик кўриш юзасидан тузилган комиссияси, мазкур кампанияга масъул идоралар раҳбарларининг пресс-конференциясини уюштирди. Хусусан, "Ўзбекэнерго", "Ўзтрансгаз" ва коммунал хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарлари йиғилган матбуот конференцияси президент Каримовнинг шу соҳани такомиллаштириш, фуқароларга ғамхўрлик қилиш ҳақидагаи “сиёсатининг” тараннумига айланиб кетди. Бош вазирнинг матбуот котиби Шерзод Қудратхўжаев етакчилигидаги журналистлар тизим олдида турган муаммоларни кўтаришдан кўра, навбатчи, сийқа саволлар ёғдиришди. Йиғинда эътироф этилишича, коммунал тўловлар, электр энергияси тизимидаги муаммолар учун қашшоқ халқнинг ўзи айбдор экан. Яъни, аҳолнинг қарздорлиги йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Ими-жимида, ортиқча бош ориқсиз ўтган пресс-конференциядан ийиб кетган ташкилотчилар журналистларни "Аристократ" ресторанига бошлашди. Қуюқ зиёфатдан қулоқлари кар бўлган журналистлар эса маҳаллий матбуотда соҳада амалга оширилаётган оламшумул ислоҳотларни ёритишга бошлашса керак.

Бош майдонни ўрашга Бақиевнинг фаросати етмадими, Каримовники етмоқда-ку?!

Қирғиз инқилобчилари мамлакатнинг бош майдонида муддатсиз норозилик ҳаракатларини бошлаганларидан сўнг, Тошкент ҳам ўзига хос кишибилмас эҳтиёт чоралари кўришга тушди. ИИВ ва МХХ идоралари казарма ҳолатига ўтган. Мамлакатнинг Мустақиллик майдонида соқчи-милиционерлар сони кўпайтирилиб, сайлгоҳ ва Амир Темур ҳиёбонидан ташкилотлар суриб чиқариляпти. Хусусан, ҳукуматнинг маддоҳи Абдулла Оипов бошлиқ бир маҳаллар мухолифатнинг бош штаби бўлган Ёзувчилар уюшмаси (тарихни эслаб ҳар эҳтимолга қарши бўлса керак) ва Ёшлик журнали тахририяти Фурқат кўчасидаги йирик қурилиш трести биносига кўчирилиб, майдон атрофи кимсасиз гўшага айлантирилмоқда.

Бутун дунё матбуотининг диққат марказида турган Гуржистон ва Қирғизистон ҳодисалари ҳақида ўзбек матбуоти мум тишлаяпти. Президент девонинг шу соҳага масъул бўлимига яқин манбадан олинган хабарга кўра, қўшни мамлакатда юзага келган таранг вазият ҳақида нимадир дейишга ҳукуматнинг ўзи ҳам тайёр эмас. Шу боисдан Нурсултон Назарбоевнинг келиб-кетгани, ташриф чоғидаги муҳокама қилинган масалаларда ҳам умумий гаплар айтилмоқда халос, дейди мухбирмиз.

Ўткир Султонов Авиация заводига директор этиб тайинланди

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган собиқ ҳукумат раҳбари Ўткир Султоновни Чкалов номидаги Авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига директор этиб тайинлади. Мазкур завод мамлакатдаги стретегик аҳамиятга молик корхоналардан бири бўлиб, унинг фаолияти Россия билан алоқалар мустахкамланганидан сўнг янада жонланди. Сабаби, завод самолётлар йиўиувчи корхона сифатида эхтиёт қисмлар ва хомашёнинг аксарият қисмини Россиядан олади. Ўткир Султоновнинг бу ерга олиб келиниши ҳукумат бу йўналишда яна ҳам жиддийроқ қадамлар қилишга тайёргарлик кўраётганининг башоратидир.

9:00 - Украинадаги ўзбек қочқинларининг вакили АҚШ элчихонасида қабул қилинди

“Бирлик” Партиясининг бу мамлакатдаги гуруҳининг раҳбари Улуғбек Зайнобиддиновнинг билдиришча, уни ўтган ойнинг охирида ўзбек қочинларининг вакили сифатида АҚШнинг Киевдаги элчихонаси иккинчи котиби Марк Вуд қабул қилди ва суҳбатлашди. Элчихонанинг ташаббуси билан амалга оширилган бу учрашув “Украинадаги ўзбек сиёсий қочқинлар комитети” номидан АҚШнинг элчиси Уильям Б.Тейлор номига ёзилган хатга жавоб сифатида бўлди.

Суҳбат чоғида ўзбек сиёсий қочқинларининг хавфсизлиги, маҳаллий миграция органларининг ўзбекларга муносабати каби масалалар тилга олинди. Улуғбек Украина демократик жараёнлар нуқтаи назаридан МДҲ ичида энг олдинда кетаётган ва ўзбек мухолифатчиларига етарлича ёрдам бераётган мамлакат бўлса ҳам, унга МДҲдаги бошқа диктаторликларнинг таъсири борлиги, бу ердаги сиёсий қочқинларнинг хавфсизлиги тўла таъминланган деб бўлмаслигини алоҳида урғулади. Бунинг устига, Украинада ўзбек маллий хавфсизлик хизматининг агентлари очиқча фаолият юритмоқдалар. Шулар туфайли, ўзбек сиёсий қочқинлари Ғарб мамлакатларинг ҳар томонлама ёрдамига муҳтожлар.

АҚШ элчилигининг вакили айтилган масалалар бўйича мониторинг олиб боришга ва керакли ҳолларда ёрдам уюштиришга тайёр эканликларини билдирди.

8:00 - Душман эмас кутилмаган бу меҳмон, у бор-йўғи ўзимизнинг Нурсултон

Кеча тўсатдан Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентда пайдо бўлиши изоҳга муҳтож эканлигини англаб етган Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари “тили вa дини бир, тaриxи умумий вa мaдaнияти муштaрaк бўлгaн Ўзбeкистoн вa Қoзoғистoн xaлқлaри aзaлдaн бир-бири билaн яқин ҳaмкoрлик қилиб кeлиши, истиқлoл йиллaридa Ўзбeкистoн вa Қoзoғистoннинг бир-биригa тaянч вa суянч бўлиб яшaши, жoрий йилдa Ўзбeкистoн-Қoзoғистoн мунoсaбaтлaридa кaттa ўзгaришлaр рўй бeриб, Ислoм Кaримoвнинг Қoзoғистoнгa, Нурсултoн Нaзaрбoeвнинг Ўзбeкистoнгa дaвлaт тaшрифлaри aмaлгa oшгани, прeзидeнтлaримиз Шaнxaй Ҳaмкoрлик Тaшкилoти, Еврooсиё Иқтисoдий Ҳaмжaмияти сaммитлaри дoирaсидa ҳам бир нeчa бoр учрaшиб улгурганлари” ҳақида сафсатабозлик қилсаларда, кутилмаган меҳмонни душман билан солиштирувчи машҳур рус латифасини эсга олмадилар.

Аслида, яқингача бир бирларига унчалик илтифот кўрсатмаган икки президент, шу йилнинг ўзида бир неча марта учрашган ва мунтазам телефондан гаплашиб тургани учун, бу кутилмаган ташриф орқасида жиддий сабаб борлигини ҳамма тушунса керак.

Айнан шу жиддий сабаб икки президентни тез-тез учрашиб туришга мажбур қилмоқда. Бу сабаб – рангли инқилобларнинг борган сари минтақамизга яқинлашиб келаётган шамоли. Бишкекда бугун давом этаётган воқеалар бу учрашув учун фақат туртки бўлган бўлиши мумкин, асл сабаб – бу икки президентнинг қўрқувга солаётган ўша инқилоблардир.

Бу ерда Каримов ва Назарбоевнинг қўрқув сабаблари бир биридан бир оз фарқли эканлиги ҳам аниқ, дейди мухбиримиз.

Каримов ўтган йили бир неча ўн қуролланган акромийлар қўзғалонини бостириш учун шахсан ўзи “иш бошига” боришга мажбур бўлгани шуни кўрсатдики, на армия ва на ҳуқуқни муҳофаза қилиши керак бўлган органлар режимбоши учун жонларини тикмоқчи эмаслар, келажакда ҳам тикмайдилар. Бундай воқеадан кейин Каримов каби кишилар “соясидан ҳам қўрқиш” касалига чалинишлари муқаррарлиги психиаторлар томонидан яхши ўрганилган ҳолдир.

Назарбоев мамлакатида бугун ўзига бас келоладиган на диний на демократик мухолифат йўқлигини билса ҳам, Каримовдан кейин навбат ўзига келишини жуда яхши тушунадиган даражада ақлли. Демак, у ўзини сақлаш учун авваломбор Каримовни сақлашга интилиши керак.

Айтилган мулоҳазалардан келиб чиқадиган бўлсак, бу икки президент нималарни маслаҳатлашишгани аниқ. Улар кеча матбуот конференциясида айтганларидек, “қaтoр xaлқaрo муaммoлaр юзaсидaн фикр aлмaшиб, улaргa нисбaтaн умумий ёндaшувлaрини бaён қилганларига (Каримов), Ўзбeкистoн ва Қoзoғистoн ўртaсидa сaвдo-иқтисoдий ҳaмкoрлик кeнгaйиб бoрaётгaни, ўзaрo тoвaр aйирбoшлaш ҳaжми бу йил 30 фoиз ўсиб, тўққиз oйда 450 миллиoн AҚШ дoллaридaн oшиб кетганию бу рақамни 1 миллиардага чиқариш хусусида келишганларига" (Назарбоев) ҳеч ким ишонмайди.

Ҳеч шубҳа йўқки, улар Қирғизистонда бошланган демократик жараёнларни қандай қилиб орқага қайтариб юбориш ва ўз тахтларини мустаҳкамлаш учун нималар қилиш кераклигини гаплашдилар. Аммо, бу уларни қутқарадими?