02 November 2006
04:00 -
23:00 - “Бирлик” Партиясининг Бош котиби миршаблар “ҳимоясида” 19:00 - Ташкент под микроскопом 7:00 - Германия ва Ўзбекистонни қандай умумий мақсад бирлаштириши мумкин?! - Бензин нархлари яна кўтарилди - Янги веб-сайт ишга тушди
23:00 - “Бирлик” Партиясининг Бош котиби миршаблар “ҳимоясида”

Бугун эрталаб Фарғона водийси вилоятлари бўйлаб мини-саёҳатга чиққан Васила Иноят ҳамма ерда бунчалик азиз маҳмон сифатида қабул қилинишини ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.

“Бирлик” фаолининг биринчи манзили Наманган эди. Бугун бу ерда “Эзгулик” жамиятининг Наманган вилоят Поп тумани бўлими раиси Араббой Қодиров устидан ўтказиладиган аппеляция судида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиши керак бўлган Васила Иноят шу ерга шошиларди. Араббой шу йил 28 сентябрда уйдирма айб билан 11 ой аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниб, суд ундан минимал ойликнинг 11 бараварига тенг миқдорда жарима ундиришга ҳам қарор қилганди. Ўзининг мутлақо айбсизлигига ишонган ҳуқуқ ҳимоячисининг мақсади шу ҳукмни ҳам бекор қилдиртириш бўлган.

Аммо Васила Иноят бу судга етиб боролмади. Наманган миршаблари, шаҳар ички ишлар бошқармасининг ўринбосари бошчилигида унинг автомобилини тўхтатиб, салондаги ўтиргичларгача кўтариб тинтув ўтказдилар. Автомобилнинг ҳужжатлари, машина ойналарининг тонировкасигача “ёпишиб”, Васила ва унинг ўғлини шаҳарга киритмасликка ҳаракат қилдилар. Ҳеч бир баҳона тополмагач, “шаҳарда диний экстремистлар кўп. Биз Сизни таниймиз, бизга Сизни муҳофаза қилиш топширилган, шу сабабли бу ёққа ўтказмаймиз” деб туриб олдилар.

Ноилож қолган Васила Иноят шаҳарда ўзини кутаётган сафдошлари (“Бирлик”нинг вилоят ташкилоти раиси Носир Зокир ва “Эзгулик”нинг вилоят бўлими раиси Аҳмаджон ака) билан телефонда гаплашиш билан чекланишга мажбур бўлди ва Қўқонга йўл олди. У бу шаҳарга омон-эсон кириб олиб, “Эзгулик”нинг маҳаллий офисида ҳамма сафдошлари билан учрашишга маваффақ бўлди. Аммо, офис олдига кечроқ етиб келган миршаблар яна унинг машинасини титкилашга тушдилар.

Шундан сўнгра Андижонга йўл олган “Бирлик” фаоли энди бу вилоятлик мршабларнинг қўлига тушганди. Уни шаҳарга киритмасликларини очиқча айтган “қўриқчилар”, Васила Иноятнинг автомобилини Тошкентга қадар кузатиб келдилар ва сўнгра кўнгиллари тинчиб орқага қайтдилар.

Шундай қилиб, “Бирлик” Бош котиби Қўқондан бошқа ҳеч бир ерда сайдошлари билан кўришолмай Тошкентга қайтди. Унинг мақсади 11 ноябрга белгиланган партия Марказий Кенгаши мажлисига доир масалаларни муҳокама қилиш эди. Маълумки, Андижон воқеаларидан бери партия ҳеч бир очиқ тадбир ўтказиш имкониятига эга бўлмаган. Аввал хабар берганимиздек, Марказий Кенгаш ўтказиш ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигига огоҳлантириш хати берилган. Бу хатнинг ҳокимлик томонидан олинганини кўрсатувчи муҳрли нусхаси ҳозир Марказий Кенгаш аъзоларига тарқатилмоқда.

Бугун Васила Иноят билан бир неча марта телефонда гаплашган партия раиси Абдураҳим Пўлат шундай дейди: “Мақсадимиз Марказий Кенгаш мажлисини расман ва очиқ шаклда ўтказиш. Кун тартибидаги масалалар ичида келаси йилда бўладиган президентлик сайлови ва партиянинг навбатдаги қурултойига тайёрланиш, партияни рўйхатга олиш жараёнининг давом эттириш бор. Европа Иттифоқи билан янги бочқич музокаралари олиб боришга тайёрланаётган Ўзбекистон ҳукумати партиямизнинг ички бир мажлисини ўтказтирмасликка ҳаракат қилса, бу музокараларга зарба берилиши табиий. Шу сабабли, биз ҳукумат оқилона қадамлар қилади деган фикрдамиз”.

19:00 - Ташкент под микроскопом

Аня Введенская
Брюссель

Узбекистан прочно обрел «статус диктатуры». Об этом заявил в Брюсселе во время парламентских дебатов депутат Европарламента от Кипра Мариос Матсакис. И предложил ужесточить санкции Евросоюза против Узбекистана, введенные разу после того, как в мае 2005 года несколько сотен демонстрантов были убиты в Андижане. Действующие до сих пор ограничения не принесли желаемых результатов (расследование в условиях «прозрачности» проведено не было, виновные в массовых убийствах не были наказаны, ситуация в Узбекистане не улучшается и растет список новых нарушений прав человека), поэтому давление на режим Ислама Каримова необходимо усилить. Депутата-киприота поддержала коллега из Дании Марианн Фишер Бул, которая считает, что уважение прав человека и демократизация жизни в стране в целом – наиважнейшие условия для стабильности, безопасности и экономического роста Узбекистана.

Однако фракция христианских демократов не поддержала резолюцию по ужесточению санкций против Узбекистана. «По своим соображениям они этого не сделали, – сказал «НГ» депутат Матсакис. – Но это не значит, что мы не возобновим наши усилия по ужесточению санкций через несколько месяцев». Работая в тесном контакте с международной организацией по правам человека «Human Right Watch», группа парламентариев под руководством Мариоса Матсакиса пришла к выводу, что санкции ЕС «малоэффективны, хотя и приносят определенный результат».

Как сказал «НГ» депутат Матсакис, «Узбекистан под микроскопом, правительству не следует рассчитывать на то, что региональная политика и торговля с Японией и Китаем станут выходом из положения – запрет на визы и замораживание счетов глав правительств будут ощутимой мерой, и эта мера – реальность ближайшего времени».

Эту же информацию подтвердила «НГ» и пресс-секретарь Еврокомиссии Эмма Адвин. «Санкции не принесли адекватного ответа. Ситуация будет обсуждаться в Совете ЕС». Источник «НГ» в Совете ЕС сообщил, что этот вопрос обсудят на уровне послов ЕС 9 ноября, а затем – министров иностранных дел ЕС 13 ноября. При этом источник не исключил возможности введения более жестких санкций в отношении членов правительства, ответственных за обструкцию андижанского расследования.

В пресс-службе НАТО «НГ» подтвердили, что в рамках программы «Партнерство ради мира» cотрудничество продолжается как и намечено, но под «пристальным наблюдением, так как в мае этого года генеральный секретарь Яап де Хооп Схеффер выразил разочарование отсутствием объективного международного расследования андижанских событий». Но подчеркнули: «Мы хотим оставить открытыми возможности для Узбекистана для диалога и консультаций».

Пресс-секретарь дипмиссии Узбекистана в Брюсселе Джамшид Муталов сказал «НГ»: «В посольстве в курсе обсуждений, которые произошли в Европарламенте, и если будет реакция, то мы вас уведомим». О сотрудничестве с НАТО рассказал советник посольства Каромеддин Гадоев: в рамках программы «Партнерство ради мира» идут лингвистические занятия офицеров, продвигаются научные проекты. При этом советник несколько удивился, узнав от корреспондента «НГ», что НАТО обеспокоена вопросами прав человека в стране: «НАТО занимается вопросами обеспечения безопасности и военного сотрудничества, а не правами человека. Что, в Афганистане соблюдаются права человека или в Ираке?! Там обеспечивается безопасность».//www.ng.ru/cis/2006-11-02/6_uzbekistan.html

7:00 - Германия ва Ўзбекистонни қандай умумий мақсад бирлаштириши мумкин?!

Кеча, 1 ноябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинган Германия Федератив Республикаси федерал ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер учрашув чоғида Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун умумкелишилган сиёсат юритишини таъкидлади. Яъни, кейинги йили ЕИ раҳбарлигини қўлига оладиган Германия Ўзбекистондек ёппасига қашшоқ ва автортиар режим учун радикал санкцияларсиз, юмшоқроқ сиёсат қўлламоқчи. Немис дипломати минтақадаги терроризм ва бошқа таҳдидлар хусусида тўхтала туриб, "Бу умумий мақсад йўлида биргаликда саъй-ҳаракат қилмоғимиз керак" деди.

Бензин нархлари яна кўтарилди

Ўзбекистонда ёкилғи мойлаш матриаллари, хусусан, бензин нархи 1 ноябрдан яна кўтарилди. Асосан А-80 маркали бензин истъемол қиладиган ўзбекистонликлар энди уни 585 сўмдан (шу пайтга қадар 510 сўм эди – “Ҳаракат”) харид қилишади. Бу ҳақда бир неча кун илгари маълум бўлгани боис автомабилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида уч-тўрт кундан бери бензин тақчиллиги кузатиларди.

Мазкур нарх кўтарилиши транспортларда йўлкира ҳақлари, маҳсулотлар таннархининг ошишига олиб келади. Пойтахт ва вилоятларда мазкур ҳолатдан норози ҳайдовчиларни кўплаб учратиш мумкин, дейди мухбиримиз.

Янги веб-сайт ишга тушди

1 ноябрдан интернет тармоғида Ўзбекистонда ҳали таниқли бўлмаган "Адолатли сўз" журналистлар клубининг erkinminbar.com адресли веб саҳифаси ишга тушди. Мундарижасига кўра, янгилик ва хабарлардан иборат бўлган мазкур сайт АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси демократик комиссияси кичик грантлар дастурининг бир марталик кўмаги билан шакллантирилган.

Веб сайт муҳарририга кўра, ҳозир бу ахборот тармоғининг турли минтақаларида мухбирлик тармоқларига тартиб берилмоқда. Саҳифа дизайнида ҳали бир қатор камчиликлар мавжуд. Кўрамиз, бу сайт ўзи иддао қилаётганидек ҳақиқий эркин минбарга айлана оладими ёки интернетдаги баъзи ахборот воситалари сингари буюртма-навбатчи саҳифа бўлиб қоладими?

6:00 - “Бирлик” номидан Боймирза Ҳайит оиласига таъзия изҳор этилди

Кеча кечқурун Бойирза Ҳайитнинг турмуш ўртоғи Рутте хоним билан телефонда гаплашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат ўзи ва бутун бирликчилар номидан Бойирза аканинг вафоти муносабати билан чуқур таъзияларини изҳор этди.

Сўнгги 4 ҳафта Боймирза ака билан касалхонада ётиб, у билан баробар ҳаёт-мамонт жанги олиб борган бу немис аёли олдида ҳаммамиз бош эгишимиз керак, дейди Абдураҳим Пўлат. Боймирза ака бир неча йилдан бери феълан тўшакда ётдилар, оғир амалиётларини бошдан кечирдилар. Ҳамма вақт улар билан, сал кам 50 йилдан бери бўлгани каби, Фрау Рутте бор эди.

Шу йил апрель ойида Боймирза акани Кельндаги уйларида зиёрат қилганимда, Фрау Рутте билан ҳам охирги марта учрашгандим. Ўзи ҳасса билан юрадиган бу аёлнинг бир оёғи қирқилган ва ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолган Боймирза ака учун нималар қилаётганини кўриб, ҳайратланиш керак эди.

Мен Руттега хонимга бутун бирликчилар номидан таъзия изҳор қилиш билан бирга, биз ҳаммамиз ундан қанчалик миннатдор эканлигимизни, доим у билан бирга эканлигимизни билдирдим.

Шу куни Фрау Руттеге таъзия изҳор қилиб, у билан гаплашган Анвар Усмондан олинган маълумотга кўра, Боймирза аканинг жанозаси 7 ноябрь куни соат 12 да Кельндаги 3 жоменинг бирида ўқилади. Қайси биридалиги ҳали аниқланмаган, аммо уччала жоме ҳам жанозани ўзида ўқилишини сўрашмоқда. Дафн масалалари билан Европа Турк-Ислом Маданий Маркази шуғулланмоқда. Улуғ бобомизнинг жасади оила аъзоларининг истагига кўра Кельндаги Калькер Фридхоф қабристонида тупроққа берилади.