22 April 2011
20:00 - Тошкентда навбатдаги масхарабозлик конференцияси
Расмий хабарларга кўра, 22-23 апрель кунлари Тошкентда “Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш концепцияси” номли халқаро конференция бўлиб ўтар эмиш. ЎзА агентлиги конференцияда қатнашиш учун Ҳиндистон ва АҚШдан келган иккита қандайдир олимнинг фикрларини келтиради. Улар Ўзбекистонда демократиялаштириш жараёнлари жадал қадамлар билан олға кетаётганини олқишлашган.

Маълумки, Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар Ўзбекистонни жаҳоннинг диктатура мавжуд бўлган 10 та энг ёмон мамлаатлари қаторига киритишган. Айниқса, Нью-Йорк Университети профессори Парвиз Морвиж буни билмаслиги мумкин эмас. Тўғри, масхарабозлар АҚШда ҳам бор, аммо Ўзбекистон ҳукумати ўзбекларни алдаш учун ўзбекларнинг пулига шундай махарабозларни Тошкентда тўплаётгани ачинарли, холос.