20 April 2011
02:53 - Ислоҳотларни гўёки чуқурлаштирувчи янги қонунлардан яна бири конвейрдан чиқди
Бу галги хабаримизда Парламент сўзини қонунлар конвейри деб аташга тўғри келмоқда. Чунки бу конвейр Президент Ислом Каримовнинг ўтган йил ноябридаги таклифларини қонунлаштириш билан овора. Яъни, энди тиббий комиссия президент ўз вазифасини бажаришга қодир эмас, деган тўхтамга келганида унинг вазифасини вақтинчалик Сенатбоши эгаллайди. Ижроия ҳокимият аппаратини тузиш ва бошқариш, Бош прокурорни тайинлаш ваколати ҳам президентдан олинади. Энди Президент вилоят ва шаҳарлар ҳокимларини ҳукумат бошлиғи кўрсатган номзодлар асосида ишга тайинлайди.

Конституциянинг 98-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, Бош вазир парламентда энг кўп ўринни эгаллаган партиялар томонидан кўрсатилади. Президент 10 кунда бу номзодни Олий Мажлис муҳокамасидан ўтказолмаса ёки парламент номзодга ишонсизлик билдирса, бошқа номзод кўрсатилади. Агар депутатлар янги номзодни ҳам сайламаса, Парламент тарқатиб юборилади. Маҳаллий матбуот таъкидлаётганидек, бу демократик ўзгаришлар Ислом Каримнинг 2010 йилнинг 12 ноябридаги концепциал маърузаси шарофати.