16 April 2011
01:21 - Сенсация: Италия Бош вазири Берлускони Ислом Каримни «Expo Milano 2015» кўргазмасига таклиф қилибди
Итальян ҳукуматининг бу таклифномасини топшриш учун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазирлигига келган Италиянинг мамлактимиздаги элчиси Жованни Ричулли баҳонада ўзаро муносабатлар, икки томонлама ҳамкорлик масалаларида расмийлар билан маслаҳатлашибди. Номидан келиб чиқилса, «Expo Milano 2015» деб номланган халқаро кўгазма 2015 йилда ўтказилади. Шундай экан, итальянлар таклифнома беришда бироз шошишган кўринади: 2015 йилгача Ислом Карим борми-йўқми, худо билади, Мисрдаги Муборак билан боғлиқ воқеалардан кейин бунга ишонч қолмади.

Бу хабарнинг яна бир бошқа тарафи, тўғрироғи, сенсациялиги шундаки, маънавий бузуқлиги кўп ёзиладиган Силвио Берлускони сиёсий маънода ҳам анчагина ифлос одам. У демократик давлатнинг раҳбари бўлса ҳам, Ливиянинг ҳозир йиқилиш арафасида турган диктатори Муаммар Каддафи билан яқин инсоний алоқалар ўрнатган. У Муаммар Каддафининг иши битди, деб ҳисоблаб, энди Ислом Карим билан шуғулланишга бошламадимикан?