16 April 2011
00:21 -
Пора билан қўлга олинган Фориш тумани ҳокими оқланди, пора берган жазоланди
Шу йилнинг 7 январида Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими Эшбек Муҳаммадиевнинг 3000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда МХХнинг Жиззах вилояти тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Муқаддам Жиззах шаҳар ИИБнинг тергов бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган бу одамнинг ҳукумат бошлиғи Мирзиёевларга қуда эканини ҳам таъкидлагандик. Афтидан, султон суягини хорламас, деганларидек, ҳоким қамалмай қолибди.
Аксинча, унга пора берган тадбиркор туҳмат ва пора бериш билан боғлиқ жинояти учун жавобгарликка тортилган. Мазкур пора инцидентини туманнинг собиқ ҳокими, ҳозирда “Олтин мерос” жамғармасининг Жиззах вилояти бўлими раиси бўлиб ишлаётган Байрам Узоқовнинг ташкиллаштиргани маълум бўлган эмиш. Ҳозирда суриштирувлар бораётган экан. Эшбек Муҳаммадиевнинг ўзи эса вилоят Марказий касалхонасининг травматология (?!) бўлимида даволанишда ётибди.