14 April 2011
08:12 -
Ўзбекистонда яна 5 та ломбард иш бошлади
Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки кеча Avista Platina Lombard, Shahruza Kredit, Billur Tong Yulduzi, Sergeli Kredit ҳамда Kristal Kredit деб номланган ломбардлар фаолиятига лицензия берди. Қимматбаҳо буюмларни гаровга қўйиб қарз олса бўладиган, ярим-судхўр деса ҳам бўлаверадиган ширкатларга аҳолининг эҳтиёжи кундан кунга ошиб бораётган ҳозирги даврда бу ломбардларнинг ошиғи олчи бўлади. Шу кунгача Ўзбекистонда бор-йўғи 63 та ломбард фаолият олиб бораётганини ҳисобга олсак, бу соҳанинг истиқболлари ҳали олдинда эканига амин бўламиз.