14 April 2011
01:04 - Наркоташмачи юртдошимиз Ўш-Бишкек йўлида қўлга тушди
Ca-News интернет нашри маълумотига кўра, Ўш-Бишкек йўлининг Жалолобод вилояти Новкент тумани Калинин қишлоғи ҳудудида 393 грамм гашиш наркотик моддасини олиб кетаётган юртдошимиз қўлга тушибди. Ўзининг шахсий Тико автомашинасида тирикчиликнинг қалтис йўлини танлаган ҳамюртимиз қирғиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари томонидан ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари бормоқда. Қирғиз хабарчилари Ўзбекистон фуқароси исмини шартли равишда Б. С. деб аташмоқда.