13 April 2011
02:18 -
Нурсултон Назарбой собиқ Давлат Котиби – Ташқи Ишлар Вазири Канат Саудабаевни Давлат Котиби этиб тайинлади
Бутун дунёда Ташқи ишлар вазирлиги деб аталадиган идора АҚШда Давлат Департаменти деб аталади. Шунга мос равишда, Ташқи ишлар вазирини АҚШда Давлат Котиби дейишади. Ғарбпарастлигини жон-жаҳди билан намойиш қилишга интилган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатининг ташқи ишлар вазирини Давлат Котиби – Ташқи ишлар вазири деб атагани ҳам маълум.
Яқинда бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин Нурсултон Назарбой Давлат Котиби ва Ташқи ишлар вазири лавозимларини бир-биридан айирди. У кеча Ташқи ишлар вазири этиб янги одамни - Ержан Қозихоновни тайинлаган бўлса, бугун Давлат Котиби лавозимига Канат Саудабаевни тайинлади.
Бу қадам - Канат Саудабаевнининг ҳукуматдаги ролини орттиришгами ёки аксинча, уни секин-аста йўқ қилиш қаратилган? Бу саволга ҳали жавоб йўқ. Аммо, эслаш фойдали бўлган бир воқеа бор.
Ўзбекистон президенти Ислом Карим 1990-92 йиллари вице-президент бўлган Шукрулло Мирсаидовни бу лавозимдан “чиройли” қилиб олиб ташлаш мақсадида Давлат маслаҳатчиси лавозими киритиб, Мирсаидовни у ерга тайинлаган, кейин секин-аста уни сиёсий саҳнадан йўқ қилиб юборган эди.
Нурсултон Назарбой ҳам шу йўлдан кетаётган бўлса, унинг атрофида парчаланиш бошланганини эътироф қилиш керак. Демак, ҳозир ўртага чиқадиган савол шундай бўлади: Канат Саудабаев Шукрулло Мирсаидов каби ортиқча курашмасдан тинчгина жўнаб қоладими, ёки жиддий жангга кирадими?