12 April 2011
06:17 -
Минск метросидаги портлаш теракт деб топилди
Белорусиянинг Бош прокуратураси Минскнинг “Октябрьская” станциясидаги 11 кишини ҳаётини олиб кетган портлашни террористик акт деб эълон қилди. Бу факт бўйича жиноий очилган, Бош прокурорнинг ўринбосари Андрей Швед раҳбарлигида тергов гуруҳи тузилган.
Портлаш теракт эканлиги аввалданоқ сезилиб турган бўлса ҳам, кўринишидан, Белорусиянинг диктатори Лукашенко бу сўзни ишлатишга аввал рухсат бермаган. У ўзи чақирган йиғилишдагина портлашни теракт деб аташга рухсат берибди, дарҳол бу ҳақда хабар тарқатилибди.
Дарвоқе, ўз ватандошларининг фожеасини ҳам пиар қилган Александр Лукашенко, портлаш бўлган метро станциясига кичик ўғли билан борганига нима дейсиз. Халққа кичкина диктаторчани кўрсатиш учун бўлса керак.