19 October 2006
03:00 -
23:30 - Фарғона вилояти ҳокими ишдан олинди - Тошкент вилоятида "Ан-2" самолёти қулаб тушди 17:00 - МХХ..., кечирасиз, ББС ўзбек хизматининг “Бирлик” лидерига қарши провокацияси ёки телепатиянинг кучи ҳақида

23:30 - Фарғона вилояти ҳокими ишдан олинди
Бугун халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда вилоятдан сайланган халқ депутатлари, сенаторлар, ҳукумат раҳбарлари ва Президентнинг давлат маслахатчилари иштирок этди. Сессия кун тартибига ташкилий масалани қўйган Президент Ислом Каримов вилоят ҳокими Шермат Нурматовнинг бир қатор камчиликларга йўл қўйгани, жамоатчиликни бирлаштира олмагани, унда ташаббускорлкнинг йўқлигини таъкидлади. Шу боисдан ҳам бу лавозимга Марғилон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаётган Абдуҳошим Абдуллаев номзодини таклиф этди. Табиийки, депутатлар бу ташаббусни маъқулладилар.
Тошкент вилоятида "Ан-2" самолёти қулаб тушди
Бугун Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани аэродромида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ўқув амалиётларини бажараётган "Ўзбек5истон ҳаво йўллари"га қарашли "Ан-2" самолёти қўниш чоғида портлаб кетди. Самолёт бортида 15 нафар йўловчи 2 нафар экипаж аъзоси, 13 нафар ҳарбий хизматчи бор эди. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳодисани об-ҳавонинг кескин ёмонлашгани билан изоҳламоқда. Бироқ бугун Тошкент шаҳри ва вилоятида об-ҳавонинг кескин ўзгаргани кузатилгани йўқ. Маҳаллий аҳоли орасидаги гап-сўзларга қараганда самолёт эскирган, техник носоз бўлган.
Эрталаб 7 дан 30 дақиқа ўтганда содир бўлган мазкур машъум ходиса юзасидан ҳалок бўлганларнинг оиласига махаллий ҳукумат таъзия изҳор қилди. Ҳодиса оқибитларини ўрганувчи ҳукмат комиссияси ташкил этилиб, уларнинг сафига Бош прокуратура ва ҳуқуқий идоралар ходимлари киритилган, дейди мухбиримиз.
17:00 - МХХ..., кечирасиз, ББС ўзбек хизматининг “Бирлик” лидерига қарши провокацияси ёки телепатиянинг кучи ҳақида
Яқинда, шу йил сентябрь ойининг охирида, Мичиган Университетидаги бир илмий конференцияда Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крег Маррей билан учрашганимизда ўзбек мухолифати ҳақида ҳам анча-мунча суҳбатлашгандик, деди мухбиримизга “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат. Янаги йил бўладиган президент сайлови ва унда мухолифатнинг иштироки хусусида гаплашаётганимизда - “Сизни Ўзбекистонда ҳеч ким танимаслигини ҳам гапиришади. Президентликка номзодингиз кўрсатиладиган бўлса, бу нарса зарар бермайдими?” деб қолди у.
Мен унга бу каби саволларга берадиган стандарт жавобни айтдим: “Ҳақиқатда шундай. Мана 17 йилдан бери “Бирлик”нинг раисиман, ўзимни мухолифатнинг асосий одамларидан бири деб ҳисоблайман, аммо мени Ўзбекистонда кам одам билади, асосан мухолифат доираларида билишади. Қаердан ҳам билишсин. Чунки, шу ўтган вақт ичида Ўзбекистон матбуотида мухолифатга бағишланган, аввалари бироз нейтралроқ, кейинчалик эса асосан уни қақшатғич шаклда танқид қиладиган, унинг кўзга кўринган фаолларини тўғридан тўғридан лойга булғайдиган етарлича мақоллар чоп этилди. Улар сабабли, оддий одамлар мухолифатнинг борлигини, унинг баъзи фаолларини яхши билишади. Мен уларга “ҳавас” қилаётганим йўқ, фақат, менинг номим бирон марта ҳам тилга олинмагани тасодиф эмаслигини айтмоқчиман. Ҳукумат мени яхши кўргани учун эмас, борлигимни ҳам ўзбекларга билдирмаслик учун бундай қилаётганини биз тушунамиз. Бу қандай ташкилот “Бирлик”, раиси борми унинг ўзи, дея баъзи одамлар ўйлашса ҳам керак. Аммо мен бу билан мағрурламан. Ўзимнинг ҳақиқий лидер эканлигимга ишонтирган омиллардан бири ҳам айнан шу нарсадир. Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари мамлакат раҳбариятидан бу хусусда махсус буйруқ олганлари, унинг қандай бажарилаётганини Миллий Хавсизик Хизмати контроль қилаётганини тушуниш учун авлиё бўлиш шарт эмас. МХХ контроли остида ишлайдиган ББС, “Озодлик” ва “Америка Овози” радиоларининг ўзбек хизмати ходимлари ҳам шу буйруқни қўлларидан келганча бажаришади. Яқинганча “Озодлик” радиосида шундай эди, ББС ва “Америка Овози”да шу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда”.
Жаноб Маррей Англиялик бўлгани учун бўлса керак, унга ББС ҳақида ҳам шундай гапирганим қаттиқ таъсир қилгани ва ўзи учун ҳеч кутилмаган бу фактдан керак жойларда фойдаланаши мумкинлигини сездим ва ичимда ўйладим: “Мен бу гапларимни ўзбек сайтларида кўп такрорладим. Аслида уларни чет элликларга, айниқса, америкаликлару инглизларга ҳам гапириб туриш керак. Шунда кўпроқ одам ББС, “Озодлик” “Америка Овози”нинг ўзбек программалари ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлади, бу нарса радиоларда демократия руҳининг мустаҳкамланишига хизмат қилади”.
Кўп кун ўтмасдан бу дунёда телепатия борлигига ишондим. Мен ўйлаган фикрлар ББСдаги ўзбекларга етиб борибди шекилли, улар мендан олдингроқ “ҳужум” қилиб қолишди. Менга бу радиодан телефон қилган, янглишмасам, Салоҳиддин исмли журналист мен билан мухолифатнинг аҳволи, президентлик сайловига тайёрланиш масалалари бўйича суҳбат ўтказишни таклиф қилди. Мен уни қабул қилдим.
Суҳбат бошланар бошланмас, ББСнинг ўзбек журналистлари ҳали ҳам анойи эмасликларини сездим. Улар бир тош билан бир неча қарғани уршни режалаштиришган экан. Бир томондан, мен билан суҳбат ўтказиб, ўзларига қаратилган бўлғуси танқидларнинг олдини олиш, иккинчи тарафдан, бу суҳбат орқали “Бирлик” Партияси ва унинг раҳбари бошқа мухолиф гуруҳлар билан жанжал ичида бўлгани, зўравоннликка асосланган, демократиядан узоқ бўлган йўллардан кетаётганини радиоэшитувчилагна кўрсатиш, мамлакат раҳбарлдари томонидан бизга қўйилаётган айбларнинг тўғрилиги исботлаш. Хуллас, МХХ истаган ишларни қилиб бериш.
Вазиятни тез ва яхши тушунтириш учун мухолифатнинг туғилиш замони - машҳур қайта қуриш йилларида бўлган бир воқеани англатмоқчиман. 1990 ёки 91-чи йил бўлса керак, Москвада чоп этиладиган норасмий газеталардан бирида, бу “Понарама” номли газета эди, “Бирлик” қуролли курашга ҳам тайёрланмоқда” сарлавҳали мақола чиқди. У “Бирлик”нинг раисдоши Шуҳрат Исматуллаев билан суҳбат асосида ёзилган экан. Умуман олганда, бизни танитиш нуқтаи назаридан жуда фойдали бўлган бу мақолада, журналистнинг “Ўзбекистонда демократия йўқ, бу ҳолда демократик йўл билан ҳеч нарса қилолмайсиз, қилолмасангиз қуролли курашга ўтмайсизми?” деган саволига Шуҳрат шундай жавоб бергани айтиларди: “Биз буни ҳам ўйламоқдамиз”.
Шуҳратдан нима учун бундай гапирганини сўраганимизда, қуйидаги нарса маълум бўлди. Журналист 4-5 марта айнан юқорида келтирилган саволини қайтараберибди. Ҳар гал “Йўқ, биз фақат демократия йўлидан борамиз” деб такрорлаган Шуҳрат, охирида журналистдан тезроқ қутулиш учунгина шундай дебди: “Аҳвол Сиз айтаётгандек бўлаверса, ўшанда ўйлаб кўрармиз-да”.
Кўриб турибсизки, расмиятчилик нуқтаи назаридан қаралса, журналист ҳеч нарсани ўзи тўқимаган, аммо Шуҳратнинг қайта-қайта демократчасига берган жавобини тилга ҳам олмасдан, унинг охирги сўзларини мақоланинг сарлавҳасигача олиб чиққан.
Осмон узилиб ерга тушгани йўқ. У пайтда ҳеч ким бундай нарсаларга ортиқча аҳамият бермасди ҳам.
Аммо, фараз қилинг, бу каби сўзлар ҳозир айтилса, ҳокимиятдигиларнинг қўлига “Бирлик”га қарши ишлатиш учун қандай қурол берилган бўларди.
ББСнинг журналисти билан суҳбат бошлангандан бироз кейин, унга айтиб ўтирмасам ҳам, ҳаёлимга ўша 15-16 йил аввалги воқеа келди. Чунки, кўриб турибманки, бу журналист ҳам мени шу каби гаплар гапиртиришга жон жаҳди билан уринарди. Рус журналисти буни бағараз қилган бўлиши мумкин, лекин, бу ерда иш бошқача эди.
Мен “Бирлик”нинг ишларида ҳақида гапирар эканман, ББС журналисти мени гапимни кесар, гапимни давом эттирсам, мен билан баравар гапириб, суҳбатга бозордаги каби жанжал руҳини беришга интиларди. Унинг тўтиқушдек такрорлайдиган саволлари ва гапларининг маъноси юқорида айтилган “Понарама” журналистининг каби фикрга тақаларди – Ўзбекистонда демократия йўқ бўлса, “Бирлик”нинг демократик фаолиятиядан на фойда? Бошқа йўллар қидириш керакмасми? Унинг мантиғика кўра, мен ҳам бир маҳаллар Шуҳрат қилган хатони такрорлаб, керак бўлса, радикал йўлларга ўтшимизни айтишим лозим эди. Табиий, мен бундай қилганим йўқ.
ББСчининг ”Бирлик”ни “Қуёшли Ўзбекистон”дек қўғирчоқ ташкилот билан тенглаштиришга уринишлари, мухолифатнинг бирлашмаслигини сабаби қилиб бошқа гуруҳларни тақид қилишимизни кўрсатишга интилишлари, айни замонда мухолифат ичидан чиндан ҳам принципиал фарқликлар борлиги ҳақида гап бошласам, ғарбли журналист эмас, Ўзбекистон прокурори каби мени гапиртирмасликка ҳаракат қилишлари шуни кўрсатардики, бу радионинг ўзбек хизмати бундан бир неча ой аввал “Озодлик”нинг ўзбек хизмати тарафидан уюштирилган провокацияни такрорлаш ниятида бу суҳбатни тайёрлашга киришган. Уларнинг мақсади - мухолифатнинг ичидаги муаммоларни холисона ўрганиш ва радиоэшитувчиларга хизмат қилиш эмас.
“Бирлик” раҳбарининг гапларида жон бор, деб давом этади мухбиримиз, мухолифатчиларнинг кўпчилиги бу радиода Паҳлавон бошчилигида МХХнинг “бўлими” борлигига ишонишади. Бу асосли фикр эканлигини яна бир марта кўрдик. Ўзбек мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Бирлик” раҳбарининг исмини тилга олмасликка ҳаракат қиладиган радио бундай қадам қилишга мажбур бўлса ҳам, ўзининг мажбурий қадамини “Бирлик”ни обрўсизлантириш учун фойдаланмоқчи бўлгани аниқлашди.
Маълум бўлишича, “Ҳаракат” сайтининг маъмурияти яқинда ББСдан расмий бир хат олган экан. Бу радионинг манфаатларини суд органларида ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган департаментидан келган хатда, Паҳлавонни назарда тутиб, бизниг ходимларимиз ўзбек махсус хизматлари билан алоқада бўлиши ва террорга аралашиши мумкин эмас, шу сабабли, хабарларингизга раддия беринг деб талаб қилинибди ва ҳатто раддиянинг ўзбекча ёзилган лойиҳаси ҳам жўнатилибди. Фикримизча, раддия беришга ҳожат йўқ. Чунки, Мурод Жўраевнинг терроризмда айбланиб узоқ йилларга қамалишига сабаб бўлган жараёнларда фаол иштирок этган бу йигитнинг бемалол Ўзбекистонга бориб келиши сайтимизда айтилаётган тахминарнинг тўғрилигининг исботлаб турибди. У терроризмга аралашганми аралашмаганми билмаймиз, аммо, Мурод Жўраев қамоқ муддати битгагандан кейин ҳам озодликка чиқарилмаётгани, айни замонда, МХХ бу ишга аралашган бошқа бир одам билан гўёки қизиқмаётганига эътибор бермаслик ножиддийлик бўларди.