09 April 2011
19:16 -
Қозоғистонда эски тос, эски ҳаммом – президент ўзгармагани каби бош вазир ҳам ўзгармади
Кеча Остонда ўтказилган инаугурация маросимидан кейин президентлик лавозимида яна бир муддат қолиши расмийлаштирилган Нурсултон Назарбой кейинги ишларини ҳам яшин тезлигида бажариб олди.
Мамлакат Конституциясига мувофиқ жорийдаги Бош вазир Карим Масимов ўз ҳукумати билан биргаликда истеъфо аризасини берди. НН истеъфони қабул қилди ва янги ҳукумат тайинлангунча эскисидан ўз вазифасини бажариб туришни сўради. Дарҳол парламентнинг мажлиси чақирилди, Нурсултон Назарбой Карим Масимовни янги Бош вазир этиб тайинлаш таклифини киритди. Бир неча сония ичида бу таклиф овозга қўйилиб, мажлисда қатнашаётган 104 депутатнинг ҳаммаси тарафидан маъқулланди
Хуллас, янги президент эски Нурсултон Назарбойнинг ўзи бўлгани каби, янги Бош вазир ҳам ўзгармасдан қолди. ННнинг инаугурациясидан бошлаб, бош вазир қайта тайинлангунча, бир неча соат ҳам вақт ўтмади.
Шундай экан, дейди мухбиримиз, шунча маблағ сарфлаб, президентлик сайловлари ўтказавермасдан, Қозоғистонда хонлик эълон қилиб қўяверишмайдими? Табиий, бу саволни ўзбекларга ҳам бериш керак.