17 October 2006
03:00 -
22:00 - Пахта режаси бажарилди, деҳқоннинг косаси оқарармикан? 20:00 - Европа Иттифоқи Москвани гуржиларни таъқиб этмасликка чақирди 19:00 - Абдураҳим Пўлат партиянинг Сурхондарё вилоят ташкилоти раҳба

22:00 - Пахта режаси бажарилди, деҳқоннинг косаси оқарармикан?
Бугун президент Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари орқали мамлакат пахтакорларига табрик йўллаб, уларни давлатга пахта сотиш режасини бажарганликлари билан қутлади. Расмий маълумотга кўра, бу йил Ўзбекистонда 3,6 миллион тонна пахта етиштирилган, унинг ярим миллион тоннаси бугун Тошкентда очилган 2-халқаро пахта ярмаркасида сотилиши мўлжалланган.
Аммо жамоатчилик орасида бу йил пахтачиликда қўшиб ёзиш ҳар йилгидан кўпроқ бўлгани ҳақида гаплар кўп. Бу нарса марказлаштирилган ҳолда амалга оширилган бўлиб, мақсад - мамлакат агросаноат комплекси раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг титраб қолган мавқеини мустаҳкамлаб олиш эди, дейди мухбиримиз. Бироқ бу услубнинг шундоғам косасидан олдин сочи оқараётган деҳқонларимизга қимматга тушиши ачинарлидир.
20:00 - Европа Иттифоқи Москвани гуржиларни таъқиб этмасликка чақирди
Бугун Европа Иттифоқи Россиянинг Гуржистонга нисбатан оли бораётган сиёсатидан норози эканлигини билдириб, гуржиларни таъқиб этишни ва Гуржистонни блокада қилишни тўхтатишга чақирди. Бу хабарни тарқатган дунё агентликлари, чақириқ Путиннинг Финдандияда ЕИ раҳбарлари билан учрашишидан уч кун олдин қилинганига диққатни жалб этдилар.
Дунёда Гуржистонни Россия қаршисида ҳимоя қилиш кампанияси кучаймоқда. Бу кампанияни бошлаб берган АҚШга аввал Украина, кеча Литва қўшилганди, бугун ЕИ қўшилди. МДҲ давлатларида расмий доиралар бу масалада сустиликларини сақламоқдалар. Фақат “Бирлик” партияси 13 октябрдаги баёнотида очиқча гуржиларни ҳимоя қилиб, бундай мардларча қадам қилган бирдан бир ташкилот бўлиб қолмоқда.
19:00 - Абдураҳим Пўлат партиянинг Сурхондарё вилоят ташкилоти раҳбари билан гаплашди
Бугун Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат партиянинг Сурхондарё вилоят ташкилоти раиси Шавкат Турсунов билан телефон орқали суҳбатлашди. Улар партия Марказий Кенгашининг бўладиган мажлиси ва янги йилнинг 1-чи кварталига мўлжалланаётган партия қурултойини ўтказишга доир масалаларни маслаҳатлашдилар. Бу икки тадбир ҳам 2007 йилда бўладиган президент сайловига тайёрланиш кампаниясининг бир парчаси бўлиши, бу сайловда мухолифат умумй номзод билан қатнашиши кераклиги яна бир марта таъкидланди.
Украина зарғалдоқчиларининг мухолифатга ўтишидан ўзбек демократлари сабоқ чиқаришадими?
Бу йил баҳорда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин Украинада бошланган сиёсий жараёнлар эндигина маълум бир барқарорлик нуқтасига келди. Бунинг натижасида, икки йилча аввал бутун дунёни лол қолдириб президент сайловини ютиб чиққан зарғалдоқчиларнинг асосий қисми мухолифатга ўтди. Парламент ва ҳукуматнинг контроли ўша сайловларни Виктор Юшченкога ютқазган Виктор Янукевичнинг қўлига ўтди.
Маълумки, Украина парламенти – Олий Радага 5 сиёсий структура кирганди. Булар:
- Олий Радада энг кўп жой олган Регионлар партияси (раиси - Виктор Янукевич),
- Юлия Тимошенконинг БЮТ номи билан танилган блоки,
- амалда Виктор Юшченконинг контроли остида бўлган “Бизнинг Украина” блоки (бу блокка 6 майда партия, хусусан, Украинанинг мустақил бўлишида муҳим роль уйнаган РУХ халқ фронти киради)
- Социалистик партия (бу партия президент сайловида ҳам парламент сайловида ҳам БЮТ ва “Бизнинг Украина” билан бирга зарғалдоқчилар сафида бўлган),
- Коммунистик партия.
Парламент сайловларида кўпчилик овозни олишга муваффақ бўлган БЮТ, “Бизнинг Украина” ва Социалистик партия Олий Раданинг раиси ва ҳукумат раҳбари масаласида келишолмаганларидан кейин, ёзнинг охирида, Социалистик партия бир кечада, аввалдан эълон қилмасдан, Регионлар партияси ва Коммустик партия тарафига ўтиб, улар билан парламентда кўпчилик коалициясини тузди. Социалистик партиянинг раиси Александр Мороз парламент раиси, Виктор Янукевич Бош вазир бўлди.
Зарғалдоқчилар паника ичида нима қилишларини ҳам билмай қолдилар. БЮТ дарҳол мухолифатга ўтганини эълон қилса ҳам олди, “Бизнинг Украина” парламентдаги кўпчилик коалицияси билан компромисс топишга ва шу йўл билан зарғалдоқ инқилобининг ғояларини ҳаётга жорий қилишга интилди.
Президент Юшченко зарғалдоқ инқилоби давомида ишлаб чиқилган “Украинани Ғарбга юз ўгиртириш” сиёсатини сақлаб қолиш ниятида, ҳамма сиёсий лидерлар ва ўзи томонидан имзоланиши керак бўлган “Универсал Миллий Бирлик” номли анчагина компромисс, аммо кўпроқ зарғалдоқчиларнинг платформасини ўзида акс эттирувчи ҳужжат тайёрлатди. Уни Юлия Тимошенкодан бошқа ҳамма лидерлар имзоладилар. Шундан кейин “Янги Украина” Янукевич-Мороз коалициясига қўшилиш масаласи бўйича музокаралар бошлади. Унинг уч нафар вакилига Янукевич ҳукуматида вазирлик лавозимлари ҳам берилди. Украина Конституциясига кўра, Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари президент тарафидан тайнлашини ҳисобга олсак, “Бизнинг Украина” ҳукуматда 5 ўринга эга бўлди.
Лекин, амалда асосий кучга эга бўлган Янукевич-Мороз коалицияси ўз йўлидан қолмади, “Универсал Миллий Бирлик” шартномасидан воз кечмаса ҳам, унинг асосий моддаларини ўз фойдасига ишлатиш йўлига ўтди, президент ва унинг контроли остида бўлган “Бизнинг Украина”нинг эътирозларига ортиқча қулоқ солмай қўйди.
Ниҳоят бугун “Бизнинг Украина” мухолифатга ўтишини ва ҳукумат таркибидаги вазирларни яқин кунларда чақириб олишини эълон қилди. Шундай қилиб, Украинадаги сийсий вазият маълум бир барқарорликка ўхшаш нуқтага келди. Унинг номи – зарғалдоқчиларнинг мағлубият нуқтаси.
Энди бир тарафда каммунистлар тарафидан ҳам қўллаб қувватланадиган Янукевич-Мороз коалицияси, иккинча тарафда эса, икки алоҳида куч - зарғалдоқчилар БЮТ ва “Бизнинг Украина”. Биринчи тараф кўпроқ Россия тарафдори, иккинчи тарафнинг асосий мақсади Ғарб билан интеграция қилиш.
БЮТ ва “Бизнинг Украина” яқин орада умумий зарғалдоқчилар коалициясига бирлашишса керак. Янукевич-Мороз коалицияси эса, конституцион кўпчиликка эга бўлмагани сабабли, мамлакатнинг ташқи ва ички сиёсатини якка ўзи белгилай олмайди, зарғалдоқчилар билан ҳисоблашишга мажбур бўлади.
Демак, Украинада сиёсий бўхронларга тўла партиялар ва блоклараро сиёсий кураш давом этади. Муҳими шуки, кураш сиёсий, демократик йўллар билан олиб борилмоқда, Украина демократияни ривожлантириш йўлига тушиб олди. Бу эса, келажак мувафаққиятларнинг гаровидир.
Украина воқеалари ўзбек мухолифатига ҳам сабоқ бўлиши керак. Чунки, кечагина ғалаба қозонган зарғалдиқчилар ичида муаммолар борлиги сабабли, уларнинг зарғалдоқ инқилоби кунларидаги бирлиги жуда тез дарз кетди, бугун улар мухолифатга ўтишга мажбур бўлдилар,.
Ўзбек мухолифати ҳам ички низо ва муаммолар чангалида қолган. Украинанинг мисоли кўрсатмоқдаки, ички низолар ғалабадан олдин ҳал этиб олинмаса, улар тезда яна мағлубиятга олиб келади, эски кучлар реванш олади. Украинада икки тараф ҳам, умуман олганда, демократия йўлини танлаган кучлардан иборат. Аммо, Ўзбекистонда реванш оладиган кучлар - қонли диктатура тарафдорлари. Шу сабабли, ҳозир ўзбек мухолифатчилари ўз маъсулиятлари устида яна ҳам жиддийроқ ўйлашлари керак.