14 October 2006
03:00 -
23:00 - “Эзгулик”нинг “Veritas”чиларга маннатдорчилиги 21:00 - Германия Бундестагининг ҳайъати Тошкентда ўзбек демократлари билан учрашди 19:30 - “Бирлик” Партияси ўз фаолиятини жонлантириш йўлида

23:00 - “Эзгулик”нинг “Veritas”чиларга маннатдорчилиги
“Эзгулик” жамияти Самарқанд вилоятида мажбуран пахта теримига олиб чиқилган икки ўқувчини электропоезд уриб кетгани ва улардан бири ҳалок бўлгани ҳақидаги кечаги ўзбекча пресс-релизини, ўз анъанасига кўра, бугун рус тилида ҳам тарқатди. Ўзбекча пресс-релиз кеча бизнинг сайтда ҳам эълон қилинган. Унинг рус матнида ўзбекчасида бўлмаган қуйидаги абзац диққатга сазовордир. Унинг айнан таржимаси қуйидагича:
“Эзгулик”нинг асосий вазифаси ўзбек халқи ва халқаро жамиятни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид фактлар билан таништириб боришдир. Шу сабабли бизнинг маълумот ва баёнотларимизни янада кўпроқ тарқатилишига ёрдам берувчи ҳамма шахс ва ташкилотлардан миннатдормиз. Бизнинг бу пресс-релизимизнинг ўзбекчаси кеча тарқатилган ва www.ezgulik.org, www.harakat.net, www.birlik.net. сайтларида эълон қилинган. Бугун ўша пресс-релиз “Veritas” жамияти тарафидан русчага эркин таржима қилиб тарқатилди. Биз у жамиятдаги сафдошларимизга миннатдорчилик билдириш билан бирга шуни таъкидламоқ истардикки, улар бизнинг муаллифлигимизни айтишни унутганлари - ўқувчилар тарафидан уларнинг ғайриэтик қадами сифатида қабул қилиниши мумкин.
21:00 - Германия Бундестагининг ҳайъати Тошкентда ўзбек демократлари билан учрашди
Кеча Гермения элчихонаси биносида шу кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган немис Бундестаги аъзоларидан иборат ҳукумат делегацияси бир гуруҳ демократик мухолифат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди. Учрашувда Васила Иноятова - “Эзгулик” жамиятининг раиси ва “Бирлик” Партиясининг Бош котиби, Тошпўлат Йўлдошев - мустақил сиёсатшунос, Суръат Икромов, Турғун Аъзамов ва Елена Урлаевалар – ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида қатнашишди. Учрашувда Хьюман Райтс Вотчнинг Ўзбекистондаги вакили Андреа Берг ҳам иштирок этди.
Германия делегацияси раҳбари Andrea Kerstges авваломбор йиғилганлардан мамлакатдаги вазият, мухолифат партиялари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг аҳволи ҳақида фикр билдиришларини сўради.
Суръат Икромов ҳукук ҳимоячилари, журналистлар ва оддий мусулмонларга нисбатан сохта айбномалар билан узоқ муддатга қамашлар авжга чиққани, суд органлари қонунга эмас, балки юқоридан бериладиган кўрсатмаларга асосланиб иш юритишлари ҳақида гапириб, Германия ҳукумати Каримов режимини қўллаб қувватлаётганлигидан норози эканини билдирди.
Тошпўлат Йўлдошев ўзининг дипломатик табиатидан келиб чиқиб бўлса керак, Германия ўзининг Ўзбекистон билан алоқаларини яқинлаштиргач, инсон ҳуқуқлари ва демократик ислоҳотларга ҳам аҳамият беражагига умид билдирди ва умумий гаплар айтиш билан чекланди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Урлаева ва Турғуновлар ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан ўзларига нисбатан бўлаётган босимлар ҳақида гапириб, немис делегация раҳбаридан, буларни Германия ҳукуматига етказишни илтимос қилдилар.
Васила Иноятова чет эллик муҳмонларнинг диққатнинг демократик мухолифатнинг аҳволига қаратишга ҳаракат қилди. У «Бирлик» Партияси раҳбарларидан бири сифатида партиянинг давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлиги билан олиб борилаётган ҳуқуқий майдондаги кураш, 2004 йилги парламент сайловларида иштирок этиш учун қилинган уринишлар, Андижон воқеаларидан кейин мухолифат партияларининг аҳволи ҳақида тафсилотли маълумотлар берди. Бир қатор “Бирлик” Партияси фаоллари ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларининг турли муддатларга қамалиши, Америка ва ва бошқа Ғарб давлатлари айтилган масалаларда демократларни қўллаб-қувватлаш учун етарлича ғайрат кўрсатмаганларини ифода этди. Лекин олдинда Ўзбекистон президенти сайлови бор, деди у. Бу сайловда “Бирлик” Партияси ўз номзодини кўрсатмоқчи, аммо, асосий мақсадимиз, бу масалада мухолифатнинг бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишини таъминлаш. АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари, хусусан,Германия Федератив Республикаси Ўзбекистонда демократиянинг ривожланиши ва фуқаровий жамият қурилишини истасалар, бундан манфаатдор бўлсалар, улар Ўзбекистон ҳукуматининг ислом экстремизмини реалликдан ортиқча бўрттириб кўрсатишларига эътиборни камайтириб, ўзбек демократлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб қувватлашлари лозим. Чунки, уларнинг кучи билангина Ўзекистонда демократик давлат қурилади. “Бирлик” фаоли Германия ҳукумати нималар қила олиши мумкинлиги тўғрисида ҳам тўхтаб ўтди.
Делегация раҳбаридан ташқари, унинг аъзолари Burkhardt Muller-Sonksen, Volker Beck уч кун давомида Ўзбекистонда ўтказган учрашувлари ҳақида ўз таассуротларини гапириб, ҳукумат идораларининг фикрлари билан бир қаторда, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларининг фикрларини ҳам Германия раҳбариятига етказажакларини билдиришди. Улар Ўзбекистонда демократик жамият қурилишига ёрдам бериш учун Германия имкон доирасида қилиниши мумкин қадамларни қилаётгани, Германия ҳукумати демократик ташкилот вакиллари, мухолифат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳар томонлама қўллаб қувватлашга тайёр эканлигини билдирдилар.
Маълум бўлишича, бу учрашувга Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳтиёр Ҳамраев ҳам таклиф қилинган, аммо, кеча сайтимизда хабар берилганидек, у бу учрашувда қатнашишдан воз кечган. Унинг бу қадами хатодир, дейди мухбиримиз. Бундай демаршлар билан Германиядек бир мамлакатнинг ташқи сиёсатини ўзгартириб бўлмайди. Ҳақиқий курашчилар, ҳар қандай шароитда бор имкониятлардан самарали фойданишга интила беришлари керак.
19:30 - “Бирлик” Партияси ўз фаолиятини жонлантириш йўлида
Бугун телефон орқали партия Бош котиби Васила Иноят ва партиянинг Фарғона вилоят ташкилоти раҳбари Адҳам Муҳиддин билан гаплашган Абдураҳим Пўлат ташкилотнинг фаолиятини жонлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, ноябрь ойида партиянинг Марказий Кенгаши мажлисини чақириш ва 2007 йилнинг 1-чи кварталига режалаштирилаётган партия қурултойини ўтказишга оид масалалар юзасидан фикр олмашилди. 2007 йилда бўладиган президент сайловига тайёргарлик ишлари ҳам тилга олинди.
Адҳам Муҳиддин шу ойнинг бошларида Қўқонда “Эзгулик”нинг маҳаллий офиси очилиши ва бу жамиятнинг янги вилоят бўлими раиси Шуҳрат Норматовнинг иш бошлаши муносабати билан ўтказилган тадбирда “Бирлик” фаоллари ҳам тўпланишгани, у ерда ҳам бирликчилар айнан шу масалаларни муҳокама қилишганини айтди. Васила Иноят эса, Германия Бундестаги вакиллари билан ўтказилган учрашувнинг фойдали бўлгани, у учрашувда ҳам мухолифатнинг асосий кучи деб тан олинган “Бирлик” Партиясининг фаолиятига оид масалалар гаплашилганини айтиб, “Ҳаракат”нинг Тошкентдаги мухбирлари бу ҳақда тафсилотли хабар тайёрлаётганларини билдирди.