03 April 2011
03:11 - Ошқозонида наркотик ташимоқчи бўлган юртдошимиз оламдан ўтди
Ўрисларнинг Лента.Ру ахборот агентлиги ошқозонида наркотик модда олиб ўтмоқчи бўлган юртдошимизни Домодедово аэропортида жон таслим қилгани ҳақида хабар тарқатди. Шу йилнинг 25 мартида Тошкентда Россия пойтахтида ошқозонида 74 ўрамдаги 646 грамм гиёҳванд моддани олиб ўтишга уринган юртдошимизга тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай оламдан ўтган. У ўлмаганида қорнидаги заҳарни 100 минг АҚШ долларига пуллаши мумкин эди. Афсуски, бундай аянчли воқеалар сони кўпайиб бормоқда.