03 April 2011
02:25 - Ўзбекистон мактабларида товуқхона, молхоналар бунёд этилади, табиий, Ислом Карим раҳнамолигида
Шу кунларда мамлактимиз ўрта мактаблари қошида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш билан боғлиқ кампания кучга кирди. Эндиликда мактабларнинг ёрдамчи хўжаликларида товуқ катаклари, мини молхоналар бунёд этилади. Ўқувчиларга солинаётган солиқлардан йиғилаётган капитал - парранда ва сигирлар сотиб олишга йўналтирилади. Ҳукумат томонидан юклатилган бундай топшириқни бажонидил амалга ошираётган Халқ таълими вазирлиги ва унинг жойлардаги мутасаддилари мамлакатимизда чорвачилик, паррандачиликни ривожлантиришга ҳисса қўшишга бел боғлашган эмиш. Ҳозирча, бу ташаббус Ўзбекистон президентидан чиққани айтилмаяпти. Ишлар бир оз йўлга тушгачгина, бу ҳақиқат очиқланса керак.

Аввал пахта терган болалар энди мол боқади, паррандага қарайди. Режим учун уларга ўқишнинг кераги йўқ, ҳар ҳолда, улар ўз ҳақини танимагани, қуллик руҳида ўсгани маъқул.