12 October 2006
03:00 -
23:30 - Бухродаги "Бирлик" раҳбари Саидбурхон Қодиров ишга чиқди - Каримов маошларни оширмоқчи, аҳоли бундан хавотирда - Лола Каримова МГУ филиалига раҳнамолик қила бошлади - Режиссёр Искандар Аъзамовнинг &
23:30 - Бухродаги "Бирлик" раҳбари Саидбурхон Қодиров ишга чиқди

Мухбирларимизнинг Бухородан олган хабарига кўра, “Бирлик”нинг шу вилоятдаги раҳбари, “Бухоро ёшлари” газетаси Бош муҳаррири Саидбурҳон Қодиров жуда тез соғаймоқда экан. Ҳатто жонкуяр журналист кеча ишга ҳам чиққан. Бу ҳақдаги хабарни таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Шуҳрат Ғаниевга таяниб ёзмоқдамиз.

Бундан бир неча кун илгари хизмат хонасида ўзининг Акбар Жумаев исмли ҳамкасби томонидан чавақланган Саидбурҳон оғир ҳолатни бошдан кечирди. Вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказининг моҳир шифокорлари заҳмати туфайли тез оёққа турган сафдошимиз билан боғлиқ ҳодисада сиёсий мотивнинг йўқлиги маълум бўлди.

Каримов маошларни оширмоқчи, аҳоли бундан хавотирда

Бугун, 12 октябрда Президент Ислом Каримов “2006 йилнинг 1 ноябридан иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Фармонда қайд қилинишича, энди ойлик маошлар миқдори 1,2 баравар (20 фоиз)га оширилади. Яъни, мамлакат ҳудудидаги энг кам иш ҳақи мидори 12 420 сўм (10 АҚШ доллари)ни ташкил этади.

Аҳоли бу ҳақдаги хабарни илиқ кутиб олгани йўқ. Чунки бу ғамхўрлик ортида яна нархларнинг кўтарилиши, транспорт харажатларининг ошиши, ёқилғи нархларининг қимматлашиши нақд, дейди мухбиримиз. Умуман, Президентнинг маошларни оширишга доир қарорлари мамлакат аҳолисини хавотирга солиб келган. Айниқса, бу Фармоннинг амалиётидан 20 кун илгари эълон қилиниши дард устига чипқондир.

Лола Каримова МГУ филиалига раҳнамолик қила бошлади

Кечаги даракларимизда режимбошининг кенжа қизи Лола Каримованинг келин-куёвларга ҳайитлиги ҳақида хабар қилгандик. Буни қарангки, Ўзбекистон Бадиий гимнастика федерацияси Президенти, яна алламбало жамоат ташкилотларининг раҳбари бўлган бу хонимнинг хизмат мавқеи илмий рутбалар билан ҳам мустаҳкамланибди. Психология фанлари доктори бўлган ёш хоним Тошкентда очилган Москва Давлат университети филиали ректорига илмий масалаларда ўринбосарлик қиларкан. Кўпчилик муовин мақомидаги докторнинг амалда бу муассасага раҳбарлик қилишига шубҳа қилмаётир, дейди мухбиримиз.

Режиссёр Искандар Аъзамовнинг қотиллари суди ниҳоясига етди

Оммавий ахборот воситаларидан тарқатилаётган хабарларга кўра, ўз уйида ўлдириб кетилган таниқли режиссёр Искандар Аъзамов (Скан Мульти)нинг қотиллигида айбланаётган қашқадарёлик йигитларнинг устидан олиб борилган маҳкама жараёнлари ниҳоясига етди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Одам ўлдириш) 2-қисми билан айбланган шахслар 18 йилга озодликдан маҳрум этилишган.

Режиссёрнинг “Хқжа Насриддин” кинофильми намойиш эитлаётган шу кунларда унинг уч нафар фарзанди етим қолди, дейди мухбиримиз. Гарчанд, Искандарнинг ажали юзасидан суд ҳукми эълон қилинган бўлса-да, унинг сирли ўлими ҳақида болалаётган миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Гўё, унинг ўлими сабаблари судда таъкидланганидек, талончилик билангина боғлиқ эмас.

22:30 - “Бирлик” навбатдаги қурултойини ўтказиш учун амалий қадамлар бошлади

Аввалги хабарларимиздан маълумки, “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг 1 июлда қабул қилган қарорига кўра, агар президентлик сайловлари бу йил ўтказилмайдиган бўлса, у ҳолда 2007 йилнинг бошида партиянинг навбатдаги, 2-чи Қурултойи ўтказилади. Бу йил сайловлар бўлмаслиги аниқлашгани сабабли, яқинда қурултой ўтказиш масаласи кун тартибига келди.

Бугун партия раиси Абдураҳим Пўлат жанубий ва марказий минтақалар бўйича ўринбосарлари Дайнов Ташанов ва Ҳолиқназар Ғаниевлар билан телефон орқали гаплашиб, партия қурултойтини ўтказиш бўйича қилиниши керак бўлган амалий қадамлар устида маслаҳатлашди. Ноябрь ойида Марказий Кенгаш мажлиси ўтказиб, қурултойнинг куни ва вилоят конференцияларида сайланадиган делегатларнинг сони хусусида керакли қарорлар олиш масаласи муҳокама қилинди. Бу минтақалардаги вилоятларда конференциялар ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юбориладиган бўлди.

Ҳолиқназар Ғаниев сўнгги ойларда мухолифат сайтлари тўла блокировка қилинаётгани ва хабар олиш қийинлашиб қолгани сабабли, марказлаштирилган шаклда вилоят ва туманлардаги партия раҳбарларини партия ҳаёти ва муҳим дунё воқеаларига оид хабарлар билан тантиштириб бориш йўллари тўғрисида ўйлаб кўриш кераклигини айтди. Шу йўналишда қилиниши мумкин бўлган конкрет ишлар муҳокама қилинди.

Дайнов Ташанов партия фаолларининг диққатини қуйидаги масалага тортиш лозимлигини айтди. Маълумки, партияга аъзолар якка тартибда ўз аризалари билан кирадилар. Бугунгача партия аъзолари деганда Адлия вазирлигига топширилган рўйхатга кирган Ўзбекистон фуқаролари тушунилади. Шундай экан, партияга расман алоқаси бўлмаган баъзи одамларнинг “Бирлик”дан чиқиши ёки аъзолигини тўхтатиши ҳақидаги маъсулиятсиз баёнотларига партия номидан кескин жавоб бериш, балки расман Баёнот эълон қилиш керак.

Қашқадарё вилоят тишкилотининг раиси сифатида шуни расман билдирамоқчиман, - деди Дайнов Ташанов. - Мен ҳозир чет элда яшаётган асли Қаршилик Тўлқин Қораевни яхши танийман. У “Бирлик” халқ ҳаракатининг фаоли эканлигини ҳам биламан. Аммо, менинг шахсий мурожаатларимга қарамасдан у мустақил журналист бўлиб қолиш ниятини рўкач қилиб, “Бирлик” халқ ҳаракати партиясига аъзо бўлиб кирмади, Адлия вазирлигига топширилган ҳужжатларга имзо чекмади. Шунинг учун, унинг гўёки партиядан чиққани ҳақидаги баёнотини ўзига сохта обрў олиш учун қилинган бир қадам деб ҳисоблайман. Айни замонда, унинг бу қадамини “Билик” Партиясига нисабатан провокация деб баҳолаш кераклиги ҳам табиий. Чет элга чиқиб олгач, бизга ёрдам бериш ўрнига бу каби қадамлар қилишини қоралайман.

Абдураҳим Пўлат бу ва бу каби масалалар юзасидан партия Марказий Кенгашининг махсус қарорини тайёрлаш лозимлигини билдирди.

15:30 - Россия готова обсуждать поворот сибирских рек

Министр природных ресурсов Юрий Трутнев заявляет, что вопрос о повороте сибирских рек пока не решен, но выражает готовность продолжить обсуждение.

«Вопрос рассматривался, но какого-то решения не существует. Готов продолжить это обсуждение за стенами правительства», – сказал Трутнев в четверг на заседании правительства, отвечая на вопрос министра сельского хозяйства Алексея Гордеева о повороте части сибирских рек в страны Средней Азии.
Глобальная программа мелиорации сельского хозяйства была принята на пленуме ЦК в мае 1965 года и включала проект поворота стока сибирских рек на юг. Орошение среднеазиатских республик должно было способствовать, в частности, росту урожая риса и хлопка. В 70–80-е годы проект широко обсуждался, и к 1986 году он уже был готов к реализации. Но под давлением общественности Минводхозу СССР пришлось отказаться от проекта.

В конце 2002 года мэр Москвы Юрий Лужков предложил реанимировать проект переброски части стока сибирских рек в Среднюю Азию. В сентябре 2006 года президент Казахстана Нурсултан Назарбаев заявил о необходимости вновь рассмотреть вопрос о повороте сибирских рек. //РИА «Новости»

7:00 - Ёдгор Турлибеков қамалгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибеков уч ярим йил озодликдан маҳрум этилди. Гарчанд бу ҳақдаги хабарлар оқими Интернет саҳифалари бўйлаб ёйилишга улгурган бўлса-да, кекса ҳуқуқ ҳимоячисининг суди ҳақиқатан ҳам ниҳоясига етгани, унинг қамалгани ҳақида расмий маълумот йўқ эди. Бугун, жиноят ишлари бўйича Қарши шахар суди судьяси А.Жалилов билан боғланган мухбирларимиз узуқ-юлуқ бўлса-да, суд мажлислари хақида расмий маълумот олди. Судья А.Жалиловга кўра, суд мажлислари етарлича муҳокамалардан сўнг ўтган ҳафтада ниҳоясига етган. Судланувчи ўз айбига иқрорлик билдириб, суд мажлисларида кузатувчиларни кўришни истамаган. Сўнгги мажлисда эса мустақил адвокат Рустам Тўлагановни ҳам кўришни истамай, сўроқларга ўзи жавоб беришга қасд қилган.

Гўё Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (Таъмагирлик) жиноятини содир этганлиги исботланган Ёдгор ака Хушвақтов номли ширкат хўжалиги машина-трактор парки маъмуриятининг рухсатисиз муассасани видео ва фототасвирга олиб, хўжалик раҳбари Т.Ҳақбердиевни қаматиш билан қўрқитган ва икки миллион сўм миқдорида пул таъма қилиб келган. 2006 йилнинг 15 майида хўжалик раҳбарига 500 АҚШ доллари олиб келиб бермаса, интернетга ёзиб қаматиш билан таҳдид қилган. Жиноят ишидаги асосий гувоҳ Ҳақбердиев бу жиноятларни гўё Ёдгор аканинг бўйнига қўйиб берган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг сўров хатига шу йилнинг 16 июлидаёқ жавоб қайтарган Ўзбекистон ИИВ Тергов бош бошқармаси бошлиғи Ў.Муҳаммадиев ҳуқуқ ҳимоячисининг бир йўла тўрт модда билан айбланаётганини маълум қилганди. Кейинчалик Ёдгор ака гўё ЖКнинг 244-моддаси (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи матриаллар тайёрлаш ва тарқатиш) билан ҳам айбланганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, суд мажлислари давомида Турлибековга қўйилган ўта қалтис 139 (Тухмат), 140 (Ҳақоратлаш) ва 159 (Конституцион режимга тажовуз) моддалар олиб ташланиб, ёлғиз таъмагирлик билан ҳукм ўқилган.

Ёдгор аканинг ўғли Исроил мухбиримизга на тергов, на суд маҳкумнинг аҳволи, суд жараёнлари ҳақида маълумот бермаганини айтди. У кишининг турмуш ўртоғи Хурсандой Тўрақулова эса бу вазият олдида ожиз қолиб, шундай муборак кунларда барчасини Худога солганини такрорлаш билан кифояланди. Кекса ҳуқуқ ҳимоячисининг иши юзасидан "Эрк" партияси раиси Самад Мурод етакчилигида бир гуруҳ қашқадарёлик ҳуқуқ ҳимоячилари суриштирувлар олиб боришмоқда.

”Меҳр-шафқат корпуси"га шафқат қилинмайди чоғи

10 октябрда солиқ идоралари Тошкент шаҳар хўжалик судига Mercy Corps (Меҳр-шафқат корпуси) номли ташкилотнинг солиқ қонунчилиги талабларини бузгани ҳақида аппелация шикояти билан мурожаат қилдилар. Суд мулозимларига кўра, жараён ҳафта охирида якунланиб, солиқчиларнинг ажнабийларга қарши даъвоси кўриб чиқилади. Афтидан Mercy Corps каттагина жарима тўлашга мажбур қилинади, бу эса уларнинг мамлакатдан қувилишига бир қадам қолади, деганидир. Бу ноҳукумат ташкилоти устидан нақд пул муомаласини қисқартиришдаги қонунбузарлик борасидаги солиқчиларнинг даъвосини дастлабки инстанция суди рад этганди, дейди мухбирмиз.

Лола Каримованинг келин-куёвларга туҳфаси

Режимбошининг кенжаси Лола Каримова келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан янги келин-куёвларнинг дам олиши, кўнгил очиши учун ўзининг "Пирамида" дам олиш масканидаги нархларни икки баробаргача қисқартирган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўта замонавий услубда барпо этилган бу оромгоҳда энди бахтиёр келин-куёвлар ҳар куни киши бошига 15000 сўм (12 АҚШ доллари) миқдорида пул тўлаб дам олишга муяссар бўлади. Мухбиримизга бу ҳақда тўлқинланиб гапириб берган маскан ходимларидан бири амалда бундай бахтга ҳар кимнинг ҳам муяссар бўлавермаслиги, бу қулайлик шаҳардаги "оқсуяк" оилалар фарзандлари учун ташкил қилинажагини айтди.